Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

18:26 / 04.09.2023 | Shahzod Ismatov | 273

Ассалому алайкум! 1. Тизза ҳам аврат ҳисобланади. Намоз ўқиётганда ёз кунларида тизза бўйи кийимда намоз ўқиса бўладими? 2. Намоз ўқиб бошлаганимга 2 ой бўлди зам сураларга Кавсар сураси билан Ихлос сурасини ўқиман. Шу сураларни доимий ўқиб юрсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
1. Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади.
Агар унутиб очилган бўлса ва очилиши бир рукннинг адо этилишича вақт давом этса ва аъзонинг чорагидан ози очилса, намоз ботил бўлмайди. Агар намозхон мазкур миқдорни қасддан очса, намози дарҳол бузилади.
Болдирнинг ўзи бир аъзодир.
Унинг тўртдан бири очилиб қолса ва зикр қилинган муддатгача ёпилмаса, намоз ботил бўлади.
Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам.
Буларда ҳам олдинги зикр қилинган ҳукм собит бўлади.
«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:
1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.
2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.
Кийим танқис бўлганда аввал ғализ авратни, кейин бошқаларини тўсиш керак бўлади. Агар фақат битта авратни тўсишга етадиган нарса бўлса, у билан орқани тўсиб, олдини қўли билан тўсади.
Бошқаси бўлмаганда ҳаром кийим ила, мисол учун, эркак киши ипак кийимда намоз ўқиса, таҳримий кароҳат ила намоз бўлади.

2). Бўлмайди. Бошқа кичик сураларни ҳам ёд олиб, ўқиб юринг. Бирор намоз учун сураларни тайин қилиб олиш макруҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat