Ассалому алайкум! Ҳар саждага борганингизда ота-онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий ливалидайя» (Аллоҳим ота-онамни мағфират эт!), деб дуо қилиб қўйишга одатланинг. Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган инсонлар учун арзийдиган совғадир. Саждада қилинган дуо эса, иншааллоҳ қайтарилмайди! Шу хадис саҳиҳми?