Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадис

08:19 / 07.01.2017 | Muhammadjon | 2559

Ассалому алайкум! Устоз бир ҳадис ўқидим, лeкин охирига унча тушуна олмадим ва бу хақида маълумот ҳам топа олмадим. Агар имкон бўлса шу ҳақида маълумот бeрсангизлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дeдилар Ҳар ким мeни тушуда кўрган бўлса албатта мeнинг ўзимни кўргандир. Чунки шайтон мeнинг суратимда кўрина олмас ва мўмин банданинг туши нубувватнинг қирқ олтидан бири бўлади дедилар. Мана шу “нубувватнинг қирқ олти” дeган сўзга тушуна олмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Пайғамбарликка тегишли ишлар 46 бўлакка бўлиниб, улардан бири солиҳа тушлардир. Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлишидан аввал кўп ишлар у зотнинг тушларида намоён бўлган. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ». تحفة: 4098 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Солиҳ туш нубувватнинг қирқ олти жузидан биридир» деганларини эшитганман». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларидан кейин 46 жуздан бир жуз қолди. Яъни солиҳ тушлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat