Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат жойларида Қуръон қўйилиши ёки ўқилиши

16:26 / 22.07.2019 | S | 1836
Ассалому алайкум! Жамоат жойларида мисол учун : китоб дўконлари, кийим кечак дўконлари да баланд ёки паст овозда Қуръон қўйилган ёки ўқилаётган бўлса у ерга кирган ёки юрган харидорлар нима қилиши керак? Яъни уларга ҳам ишларини ташлаб эшитиш вожиб бўладими? Шундай вазиятда маълум муддат тинглаб сўнг ишини давом эттирган аридор, мисол учун кийим дўкони ёки китоб дўконида, гуноҳкор бўлмайдими? Яна масжидларда намоз ўқилаётганда ўқилган Қуръон овози ташқарига ҳам баланд овозда эшитилса ташқаридагиларга ишларини ташлаб тинглаш вожиб бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ичида иқтидо қилувчи имомга қулоқ солиши, хутбада оят ўқиса унга қулоқ солиши вожиб. Бошқа ўринда тиловатга имкон борича қулоқ тутади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat