Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёш болаларнинг намози

14:47 / 23.07.2019 | Saidafzalxon | 2140

Ассалому алайкум! Азиз устозлар биз намозни ўқиш учун масжидга чиқамиз, иложи борича олдинги сафларда ўқишга ҳаракат қиламиз. Олдинда ёш болалар ёки ёш йигитлар бирор танишлари билан бирга намоз ўқиш учун чиқишган бўлишади, лекин уларни кийимлари жуда калта бўлади ва сажда холатида авратлари очилиб қолади. 1) Орқадагиларни намози дуруст бўладими? 2). Уларни орқа сафга ўтсанг яхши бўлади авратингни орқангдагилар кўрмайди деб орқага ўтказсак гуноҳ бўлмайдими? 3). Жуда ёш болаларни масжидга чиқиши ва олдинги сафларда (тинч туролмай) намоз ўқишига динимиз қандай қарайди. Жавоб учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Орқадагиларники дуруст бўлади.
2). Бу гапни айтишдан аввал намозга қайта келмайдиган бўлиб қолишини бир ўйлаб кўринг.
3). Яхши қарайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat