Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бизга уч талоқ тушганми?

18:37 / 23 июль | Oybek | 709
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб ажрашмоқчи бўлдим, кейин унга энди биз эру хотинмасмиз кет деб жавоб бердим. Орадан 6 ой ўтиб яна ярашдик, бошқатдан никоҳдан ўтдик, кейин фарзандлик бўлдик. Орадан 2 йил ўтиб яна шу ҳолат бўлди, яна сенга жавоб сен билан яшамайман деб ажрашдик. 1 йил ўтиб яна ярашдик, никоҳдан ўтдик, кейин яхши яшаб юргандик мен Россияга келдим. Яна оилавий жанжал бўлди, хотинимни акаси менга телефон қилиб “синглимни жавобини бер, энди сен билан яшамайди” деб жанжал қилди. Мен ҳам жаҳл устида синглинга жавоб деб юбордим. Энди хотинимга уч талоқ тушдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек бўлса, уч талоқ тушган.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat