Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ, идда, зино

10:28 / 28.07.2019 | Karainci Karainci | 947
Ассалому алайкум! Устозлар илмингиз зиёда бўлсин. Бир киши навбати билан 1-2 ва 3талоқ қўйган бўлсаю, лекин идда чиқмасидан олдин талоғини берган аёли билан қўшилса. Бу ҳолатта улар зино қилишган бўлишадими ёки идда ичида бўлгани учун бу ҳолат зинога кирмайдими? Энг аввал талоқ ҳукми нозил бўлган вақтларда 3 талоқ 1 талоқ ҳукмида бўлган, деган ривоят борми? Бу жуфтларда ўртада фарзандлари бор. Бирга қайтиб яшаш ниятидалар. Шаъран бу ҳолатга нима дейилади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зино ҳисобланади. Бир вақтда учта лафз билан ёки бир лафз билан уч талоқ қўйиш масаласи янги масала эмас. Саҳобалар даврларидан бошланган эди. Умар розияллоҳу анҳунинг замоналарида икки ҳолатда ҳам уч талоқ тушишига ижмоъ қилинган. Саҳобаларнинг ҳаммалари шунга рози бўлишган. Сўзига эътибор қилинадиган бирорта фақиҳ бир талоқ тушади деб айтган эмас. Далилларини ҳам тўлалигича ўрганилиб фуқаҳолар уч талоқ тушишига фатво берганлар. Афсуски фақат саҳиҳ ҳадисларгагина суянамиз деганлар эса ҳадисларнинг таҳқиқотининг натижасига рози бўлишмай уламолар ижмоъ қилгандан бошқасини танлашмоқда. Ўзингиз айтингчи, ҳозир Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу тирик бўлиб “Уч талоқ бирдан айтса уч талоқ тушади” десалар нима дейсиз? У зот тирикликларида шундай деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat