Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалола бўлиши учун

18:06 / 21.02.2018 | Mubayya | 4796

Ассалому алайкум! Биринчи эрига ҳалол бўлиши учун 2-эридан яқинлик қилинмасидан талоқ олиши ҳам мумкинми? Демоқчиманки, 2-эри никоҳига олиши биланоқ талоғини берса бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: جَاءَتِ امْرَأَةُ رِفَاعَةَ الْقُرَظِيِّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: كُنْتُ عِنْدَ رِفَاعَةَ فَطَلَّقَنِي فَأَبَتَّ طَلَاقِي، فَتَزَوَّجْتُ عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنَ الزَّبِيرِ، إِنَّمَا مَعَهُ مِثْلُ هُدْبَةِ الثَّوْبِ. فَقَالَ: «أَتُرِيدِينَ أَنْ تَرْجِعِي إِلَى رِفَاعَةَ؟ لَا، حَتَّى تَذُوقِي عُسَيْلَتَهُ وَيَذُوقَ عُسَيْلَتَكِ». وَأَبُو بَكْرٍ جَالِسٌ عِنْدَهُ وَخَالِدُ بْنُ سَعِيدِ بْنِ الْعَاصِ بِالْبَابِ يَنْتَظِرُ أَنْ يُؤْذَنَ لَهُ، فَقَالَ: يَا أَبَا بَكْرٍ، أَلَا تَسْمَعُ إِلَى هَذِهِ مَا تَجْهَرُ بِهِ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Рифоъа Қуразийнинг хотини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Мен Рифоъанинг хасми эдим. Мени талоқ қилди ва талоғимни узил-кесил ҳал қилди. Кейин мен Абдурраҳмон ибн Забирга турмушга чиқдим. Ундаги нарса кийимнинг попуги каби, холос», деди. У зот: «Сен Рифоъага қайтмоқчимисан? Йўқ! Токи сен унинг асалдонидан, у сенинг асалдонингдан тотимагунча (бўлмайди)», дедилар. Абу Бакр у зотнинг олдиларида ўтирган эди, Холид ибн Саъид ибн Ос эса эшик тагида ўзига изн берилишини кутиб турарди. Шунда у (Холид): «Эй Абу Бакр, манавини эшитяпсизми?! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида нималарни ошкора айтяпти-я!» деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat