Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон эр билан христиан хотин

14:47 / 27.07.2019 | Ergashev | 3225
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бизни ишхонада бир хиристиян аёл ишлайди. Уни эри мусулмон, бугун унга “сени эринг мусулмон сенчи” дедим. У “Ҳа, мен християн, лекин эрим билан масжидга бориб никоҳ ўқиттирдик. Домла омин қилганда мен ҳам омин қилдим, эрим хар доим уйда омин қилса мен ҳам омин қиламан, лекин хиристиян динига хам этиқод қиламан” деди. Унга бу мумкин эмас эринг исломда бўлса сен ҳам исломда бўлишинг керак десам, “агар шундай бўлса қани менга Қуръондан оят ёки ҳадис бўлса кўрсат” деди. Мен Инша Оллоҳ кўрсатаман дедим. Илтимос менга ёрдам беринг Оллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри айтибсиз. Христиан ва яҳудий динидаги бўлган аёл ўз динида қолган ҳолатда мусулмонга турмушга чиқиши мумкин. Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади: 

 الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ حِلٌّ لَّكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلُّ لَّهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلاَ مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ وَمَن يَكْفُرْ بِالإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ۝ 

5. Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Иффатлари сақланган мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда маҳрларини берсангиз, (сизга ҳалолдир). Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat