Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

08:27 / 07.11.2016 | Элдор | 2482

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дўстимизнинг оиласи бузиляпди. Дўстим хотинини уйидан хайдаб юборди. Бир оз вақт ўтгач олиб келди. Кейин ҳеч сабабсиз яна кет деб шовқин қилади. Бу бир неча бор такрорланди. Биз маслаҳат берсак «майли яшайман» деб узр сўраб олиб келадию яна хайдайди. Баъзи кишилар ўртада бир аёл бор, ўқитган, қайтарма қилиб ўқитиш керак дейишяпти. Биз нима қилсак шу дўстим оиласини сақлаб қола оламиз? Аёли яшашга рози орада 2 фарзанд бор ва учинчисига ҳомиладор. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар талоқ ниятида “кет” деган бўлса, бу жиддий масала. Талоқ тушиб қолган эҳтимоли ҳам бор. Бирор аҳли илмга мурожаат қилиб, масалани ҳал қилиб олиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat