Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавоб бериш масʼулияти

18:56 / 18.07.2019 | Husan | 636

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Дин йўлида қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Талоқ масаласи жиддий нарса, бировнинг оиласи бузилиши ёки бузилмаслиги, ҳалол ҳаромга боғлиқ мавзу. Ҳеч ким томдан тараша тушгандай хотинига талоқ бермайди. Ҳанафий мазҳабимизга кўра ажрашиш ниятида "бор йўқол", "хотиним эмассан" каби кинояли лафзлар ишлатилса боин талоқ тушади. Боин талоқдан кейин эса ражъий талоқлар умуман тушмайди. Сизларга савол берган одам эса фақат талоқ деган гапини айтади холос. Нима учун бунга шартта жавоб бераверасизлар?! Аслида эр хотинни ҳар иккисини алоҳида, ипидан игнасигача сўроқ қилиниб ҳукм айтилмайдими?! Телеграмда охирги (17.07.2019. 14:10) постда хотинга уч талоқ бўлганлигини, эри билан яшаши жоиз эмаслигини айтибсизлар. Боин талоқ тушмаганлигини аниқ қаердан билдингиз?! Ибодат масалаларида ҳукм айтса бўлади тўғридан тўғри. Лекин, талоқ каби муомалот масалалари бундай ҳал қилинмайди! Бордию боин талоқ тушган бўлиб қайта никоҳланишлари мумкин бўлгани ҳолда сизларни жавобингизга кўра бир умр ажрашиб яшаса бир оиланинг бузилишига боис бўласиз. Айримлар фатво билан қазонинг (шарʼий қозилик) фарқи бор, биз фақат сўраганига жавоб беряпмиз, дейишлари мумкин. Аммо, бу қозилик турларини яхши англамаган домланинг гапи бўлади. Сизнинг ҳукмингиз асосида ҳаёт кечирар экан саволга жавоб беришингиз айни қазонинг ҳукмида бўлади. Сизларнинг жавобингизга кўра ажрашади, сизларнинг жавобингизга кўра никоҳ қуришади. Бордию илмсизлик туфайли ҳалолни ҳаромга, ҳаромни ҳалолга айлантирувчи фатво берилса савол берганлар эрта Қиёмат фатво берганларни дўзахга кўприк қилиб кетади, Аллоҳ асрасин! Шундай экан, фатво беришда шошилманг, муомалот, хусусан никоҳ ва талоқ масаласида томонларни алоҳида сўроқ қилмай, масалани тагига етмай жавоб берманг. Холис Аллоҳ учун насиҳатимни қабул қилинг, вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Боин талоқдан кейин эса ражъий талоқлар умуман тушмайди” деган гап нотўғри. 

لَوْ كَرَّرَهُ لَا يَقَعُ إلَّا الْأَوَّلُ لِأَنَّ الْبَائِنَ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنَ 

“Агар сен менга ҳаромсан сўзини бир неча бор такрор айтса, биринчиси билан талоқ тушиб қолганлари билан тушмайди. Чунки, боин талоқ боинга илашмайди”. (Роддул муҳтор).
Лекин, шу ўринда бир нарсага эътибор бериш жуда ҳам зарурки, аввалги боин талоққа илашмайдиган кейинги боин талоқ киноя лафзи билан тушган боин талоқ бўлиши зарурдир. Агар кейинги боин талоқ ҳам киноя лафзидан бўлмай сариҳ лафздан содир бўлса, у боин аввалги боинга илашади. Аввалги боинни киноя ёки сариҳ орқали тушганлигининг фарқи йўқдир.

الْمُرَادُ بِالْبَائِنِ الَّذِي لَا يَلْحَقُ هُوَ مَا كَانَ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ 

“Аввалги боинга илашмайдиган кейинги боин талоқдан мурод киноий лафзлар орқали тушган боин талоқдир”. (Роддул муҳтор).

أَنَّ الْبَائِنَ الْمُوقَعَ أَوَّلًا أَعَمُّ مِنْ كَوْنِهِ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ أَوْ بِلَفْظِ الصَّرِيحِ الْمُفِيدِ لِلْبَيْنُونَةِ 

“Аввал тушган боин талоқ боинни ифода қилгувчи киноий лафзлар орқали бўладими ёки сариҳ лафзлар орқали бўладими фарқи йўқдир”. (Роддул муҳтор).
Киноий лафзлар билан тушган талоқ ҳам ражъий бўлмасин. Акс ҳолда талоқ тушади.

بِخِلَافِ الْكِنَايَةِ الرَّجْعِيَّةِ فَإِنَّهَا فِي حُكْمِ الصَّرِيحِ فَتَلْحَقُ الْبَائِنَ 

“Киноий лафзлар билан тушган ражъий талоқнинг хилофи ўлароқ. Чунки, улар сариҳ талоқнинг ҳукмида бўлиб, аввалги тушган боин талоққа илашади”. (Роддул муҳтор).
Бундан ташгқари яна юзлаб бошқа фиқҳий китоблардан боин талоқдан кейин ражъий талоқ тушиши, ражъий талоқдан кейин боин талоқ тушиши ҳақида далиллар келтиришмиз мумкин.
Сиз бизни қаергадир қараб жавоб ёзишади деб ўйласангиз хато ўйлайсиз. Маломат қилишдан олдин ҳеч бўлмаса бошланғич фиқҳий китобдан бирортасини устоз орқали ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat