Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмушга чиқса бўладими?

09:37 / 01 август | Abu bakr | 604
Ассалому алайкум! Мени опам 7 йил олдин эри билан загс орқали ажрашган. Шундан бери бирга яшашмайди, лекин талоғини олмаган. Эри бошқага уйланиб кетган, ажрашган вақт опам идда ўтирмаган. Энди турмушга чиқса бўладими? Ёки аввал идда ўтириш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало эр ажрашиш вақтида қайтиб яшамаслик мақсадида ЗАГСга қўл қўйган бўлса ёки бўлди ажрашдим деган гапларни айтган бўлса ўша вақт талоқ тушган етти йил ичида иддаси ҳам чиқиб бўлган ҳисобланади. Агар эр ЗАГСдан ажрашсак ҳам талоғингни бермайман деган бўлса ҳали ҳам никоҳлари боқий бўлиб, талоқ олиши ва иддасини ўтириши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat