Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатлар

00:00 / 25.12.2010 | eski savollar | 4686

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Аллоҳдан шариат йўлида қилаётган хизматингизга мадад беришини сўрайман ва бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: Ёшим 25 да. Ота-онам тўй қилайлик, деган яхши ниятлар билан яқинда мени бир қиз билан унаштирдилар. Унаштирилишимиздан олдин бир марта учрашдик. Хуллас, «оқ ўрар» маросими ҳам ўтди. Интернетдан, китоблардан ўқиб, қидириб, тўлиқ маълумот ололмаяпман, яъни: мен у қиз билан яна учрашувга чиқишим мумкинми ёки мумкин эмасми? Мумкин бўлса, йўл-йўриғини айтсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Келинлик ва куёвликка номзодлар никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:

1. Икки ёш бир-бирларига номаҳрам эканликларини унутмасликлари керак. Чунки асли маҳрам бўлмаган икки жинсдаги шахсни никоҳдан бошқа нарса маҳрам қила олмайди. Жумладан, совчилик қилиш ва унаштириш ҳам.

2. Икки ёш учрашганда, албатта, маҳрамларининг иштирокида учрашишлари шарт.

3. Икки ёш учрашганларида қўл бериб кўришишлари мутлақо мумкин эмас.

4. Икки ёш учрашганларида холи қолишлари мутлақо мумкин эмас.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat