Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азонга беҳурматлик

16:34 / 06.08.2019 | Uzbekcha Pubg Killer | 2085
Ассалому алайкум! Кеча бир воқеа бўлди, бомдод намози вақти 45 ёшларга кирган одам билан урушиб қолдим. Азон ўқилиш пайти у одам телефонини бор овози билан мусиқа қўшиқ қўйди, мен ўчиринг азон ўқиляпди дедим. У ўчирмайман, сенга нима деди. Мен гунохга кирасиз ўчиринг дедим, у гунохи мени бўйнимга, ишинг бўлмасин деди. Мусиқани баландлигидан азонни эшитолмаётган эдим, жаҳлим чиқиб сен мунофиқсан, Аллоҳдан қўрқмаган ва азонни ҳурмат қилмаганинг учун мунофиқсан дедим. Шундан кейин ўйладим кимнидир мунофиқ дейиш гунох эмасмикан деб. Мен гунох қилдимми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри қилгансиз. Кимдир уларга айтиш ҳам керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat