Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиб бўлмайдиган вақтлар

14:41 / 09 август | Mr. Rangy | 926
Ассалому алейкум! Мен бир куни шом намозига кирганимда одатдагидек мачит намозини оъқидим. Аммо, оъқиб боълганимдан соънг бир инсон менга шом намозидан олдин мачит намозини оъқиш мумкин эмаслигини айтдилар ва буни улар оъйлаб топмаганларини, китобдан оъқиганларини таъкидладилар. Саволим шу маълумот тоъғри ёки нотоъғрилигини билишдир. Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асрдан кейин шом намозини вақти киргунича масжидга кирган нафл намози ўқилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намозини ўқишдан қайтарганлар. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَحَرَّوْا بِصَلَاتِكُمْ طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا، فَإِنَّهَا تَطْلُعُ بِقَرْنَيِ الشَّيْطَانِ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا طَلَعَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَرْتَفِعَ، وَإِذَا غَابَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَغِيبَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади», дедилар».
Яна бир ривоятда:
«Қуёшнинг қоши чиқса, намозни у кўтарилиб бўлгунча кечга суринглар. Қуёшнинг қоши ботса, намозни у ботиб бўлгунча кечга суринглар», дедилар».
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «қуёшнинг қоши» иборасидан мурод, қуёш доирасининг бир тарафи – қошга ўхшаб эгилган жойи тушунилади.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қуёш чиқаётган вақтда намоз ўқимаслик.
2. Қуёш ботаётган вақтда намоз ўқимаслик.
3. Қуёшнинг бир тарафи чиқиб, кўринганидан ке¬йин у то тўлиқ кўтарилиб бўлгунча намоз ўқимай туриш.
4. Қуёшнинг бир тарафи ботганидан кейин то у тўлиқ ботиб бўлмагунча намоз ўқимай туриш.
5. Мазкур вақтларда намоз ўқиб бўлмаслигининг сабаби «Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади» деган ибора билан баён қилинган.
Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ва кофирлар унга сажда қилурлар» жумласи зиёда келган.
Демак, қуёшпарастлар қуёшга у чиқаётган ва ботаётган пайтда сажда қилар эканлар. Шайтон эса ўша жойда туриб олиб, улар менга сажда қиляптилар, деб масхара қилар экан. Ана шу кофирларга ўхшамаслик учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни мазкур вақтларда намоз ўқишдан қайтарганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat