Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

масжидга машинада...

00:00 / 29.07.2011 | eski savollar | 675
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху, Мухтарам ва фазийлатли Шайх Хазратлари!Аллох азза ва жалла биз каби оми бандаларга илм беришда килаётган хизматларингизни бардавом килсин,узингизга куч-кувват ва килаётган эзгу ишларингизни муносиб мукофотласин.Омийн.Хазратим, аввалрок бошка мавзуларда хам саволлар берган эдим.Алхамдулиллох-ки ,бошка илмдорлардан жавоб топа олмаган саволларимга Сиз жанобларидан аник жавобларни олдим,бунинг учун Сизга катта ташаккур.Рухсат берсангиз яна бир савол билан мурожаат килсам. Таксир,хадис ва бошка манбаалардан мусулмон банда намозларини масжидда жамоат билан укиса улкан ажрларга эга булишлишги,масжид томон босилган хар бир кадам учун савоблар олиб,гунохлари учирилишлигини укиб,эшитиб билганмиз. Мен хам намозларимни имкон кадар масжидда жамоат билан адо этишга харакат килмокдаман.Аммо мен уйим 1-1.5 чакирим масофада жойлашган булсада масжидга пиёда эмас, машинамда бориб укиб келаман.Мени уйлантираётган нарса,масжидга машинада бориб укиб келсам мен «кадамлар» эвазига бериладиган хайрлардан бенасиб колмайманми. Ечимини кутаётган бунданда мухим масалалар турганда менинг саволимга хам жавоб берганингиз учун сизга аввалдан миннатдорчилик билдираман. Аллох Сиздан ва ота-онангиздан рози булсин.Омийн. Гойибона толибингиз. Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Узоқ бўлгани учун машинада борганингиз учун ҳам ўзига яраша савоб бўлади, иншааллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat