Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАмоз

00:00 / 11.07.2012 | eski savollar | 677
Ассалому Алайкум Шайх хазратлари. Аллох ва дин йўлида қилаётган эзгу ишларингизни Аллох барокатли ва бардавом қилсин. Шайх хазратлари Сизнинг “Хикматли дунё” дастурингизни тинглаб, савол бериш одоби хақида айрим нарсаларни ўрганиб эътибор бермаган нарсаларни билдим, шунинг учун сиздан узр сўрайман. Авваллари савол ёзиб ўзимни таништирмаган эканман. Мен Андижон вилоятидан Бекзодман, ёшим 26 да уйланганман бир ўғлим бор, давлат идорасида ишлайман. Ишга киргандан буён 5 вакт намоз ўқиш имкони бўлмади. Бу холат 2 йил давом этди. Бу менга салбий тасир килди. Чунки Аллохга ёқмайдиган ишларни кўрсам авваллари кўнглимда унга нисбатан нафрат пайдо бўлиб у ердан тезрок кетишга уринардим. Кейинчалик бу нарса билинмай ўша давраларда иштирок этмасликка ўзимда журъат топаолмай қолдим. Кундалик хаётим хам мазмунсиз бўлиб колди, ўзимни максадсиз одамдек хис килабошладим. Хаммасидан қутилиш максадида Аллохга таваккал килиб 5 вакт намозни ўз вактида ўкишга қасд килдим Аллохга хамд ва санолар бўлсинки буни иложи топилди. Шайх хазратлари иш вактида намоз ўқиш давомида кийинчликлар учраб турибди шуни эътиборга олган холда сизга 2 та савол йўлламоқчиман.1- Айрим пайталрда намоз ўқиш учун жой топиш имкони бўлмай қолади. Шундай пайтларда имо ишора қилиб ўқийман. Имо ишора килиб ўқиганда нималарга эътибор бериш керак. Қай холатда?(тик турибми,ўтирибми,жой кандай бўлиши керак ва хк).2- Қазо намозларини ўзим жадвал асосида балоғат ёшидан бошлаб белгиланган кунгача ишлаб чикдим(Бомдод 2-ракат суннат 2-ракат фарз,Аср 4-ракат фарз, Шом 3-ракат фарз,Хуфтон 4-ракат фарз 3-ракат витр) Авваллари тажвидсиз ўқиган намозларимни тўлик бўлиши учун уларни хам қазо килиб ўкисам бўладими.Шайх хазратлари илтимос дуо қилинг хеч качон намозни казо килмай ўз вактида ўқиб юрай, аввалги казо намозларимни хаммасини тугатайин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қиблага қараб, имкони борича ҳаракатларни бажариб, қолганига ишора қилиб намоз ўқишни имо билан намоз ўқиш дейилади. Тўлиқ ўқишнинг имкони бўла туриб имо билан намоз ўқиш мумкин эмас. Мисол учун руку учун бир оз энгашилса, сажда учун ундан кўпроқ энгашилади ва ҳоказо.- Бомдоднинг суннати қазосини фақат фарзига тобеъ бўлган ҳолдагина ўқийди.Яъни, ҳам фарзни, ҳам суннатни қазо қилганда фарзга қўшиб суннатнинг қазоси ҳам ўқилади. Суннатнинг ўзини қазо қилиб ўқиш йўқ. Шунинг учун, нима қилиб бўлса ҳам, фарздан қолмаслик шарти ила Бомдоднинг суннатини фарздан олдин ўқиб олиш лозим.Шундан бошқаси тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat