Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лизинг туловлари хакида

00:00 / 05.08.2011 | eski savollar | 1381
Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари.Аллохдан сизга килаётган эзгу амалларингизни баракотли килишини сурайман.Аллох икки дунё саодатини берсин.Рамазон муборак булсин. Хурматли устоз!Сиздан узимни кизиктирган куйидаги саволга жавоб олмокчи эдим:1) Мен лизинг компаниясининг худуддаги вакили сифатида иш юритаман.Компаниямиз фаолиятининг асосий кисми чет элдан замонавий технологик ускуналар ва ишлаб чикариш жихозларини мижозлар хохишига кура етказиб беришдан иборат.Чет элдан келадиган ускуналар 100 фоиз катъий валютага (АКШ доллари ёки еврога) сотиб олинади хамда мамлакатимиздаги тадбиркорларга маълум муддатда узиб юбориш шарти билан устама куйган холда лизингга берилади.Лизингга олувчи эса лизинг туловларини (лизинг объекти киймати + лизинг компаниси устамаси) амалдаги Марказий банк курсига якин булган биржадан ташкари валюта бозори курси буйича тулайди.Бутун лизинг даврида ( бугунги кунда 5 йил муддатгача лизинг хизмати курсатилмокда) лизинг туловлари амалдаги Марказий банк белгилайдиган курсга боглик булади.Масалан 5 йил (60 ой) муддатга лизинг тулови 170,0 минг АКШ доллари (100,0 минг доллар ускуна киймати+70,0 минг доллар лизинг компания устамаси) булган лойиха буйича лизинг тулови 1 ойга уртача 2833 долларни ташкил этади.2011 йил август ойи учун Марказий банк расмий курси 1720 сумни ташкил этганда,ойлик тулов сумда 4872760 сумни ташкил этади.2014 йилнинг август ойида Марказий банк курси 2020 сумни ташкил этса,ойлик тулов 5722660 сумни ташкил этади ва хк.Хазратим!Умуман шу йул билан хисоб китоб килиш тугрими.Корхонамиз олаётган даромад халолми.Мен хам шу корхонадан ойлик олиб бола-чака бокаман.Лизинг борасида хозирги кунда куплаб ишлар килиняпти.Илтимос, лизинг тугрисида,исломий банкинг тугрисида ва бошка шаръий молиявий масалалар борасида имкон кадар кенгрок тушунча берсангиз.Кимматли вактингизни олганим учун минг бор узр сурайман Аллохдан эзгу амалларингизни давомли килишини хамда бизларни хам савоблантиришини сурайман.Устоз бизни хам дуо килиб куйинг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур муомала тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat