Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзанинг вақти?

00:00 / 23.09.2007 | eski savollar | 1582
Ҳурмарли шайҳ хазратлари бизни бир савол о'йлантириб қо'йди: Бир илмли кишини айтишича, эрталаб саҳарликни вақтигача я'ни азон айтилгунча қо'лидаги овқатини ва чойини еб бо'лмаган бо'лса еб, кейин ог'зини ёпади. Иккинчи бир кишини айтишича, азон айтиш бошланганда эйишни то'хтатиш керак. Иккинчи киши бу ҳақида ҳадис борлигини айтдику, лекин аниқ билмаслигини ва сиздан со'раб ко'ришликни илтимос қилди. Бу ҳақида то'г'рирог'ини айтишизни илтимос қилиб юборишди. ОЛЛОҲ чиройли мукофотласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарликларингиздан Билолнинг азони ҳам, уфқда бундоқ бўлиб кўтарилган оқлик ҳам сизни алдаб қўймасин. Токи, мана бундоқ бўлиб ёйилгунча (бўлаверади)», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Термизийнинг лафзида: «Саҳарликларингиздан сизни Билолнинг азони ҳам, баландга кўтарилган фажр ҳам манъ қилмасин. Лекин уфқга ёйилган фажр бўлса (бўлади)», дейилган.Тонг отиш пайти икки босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда ёруғлик пастдан юқорига кўтарилади, буни субҳи козиб ёки фажри козиб дейилади. Яъни, ёлғончи тонг дегани. Ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра ўша субҳи козиб вақтида саҳарлик вақти тугамаган бўлади. Иккинчи босқич эса, ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндаланига тарқалиши билан бўлади. Буни субҳи содиқ ёки фажри содиқ, яъни, рост тонг, дейилади. Ана шунда оғизни беркитиш вақти кирган бўлади. Ундан кейин саҳарлик қилиш мумкин эмас. Бомдод намозининг вақти кирган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat