Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадорнинг чўмилиши

00:00 / 07.08.2011 | eski savollar | 7144

Ассалому алайкум! Муҳтарам устоз! Рамазон ойи бу йили айниқса иссиқ келиши сиз муҳтарамга бу мавзуда кўплаб саволлар оқимини келишига сабаб бўлмоқда. Бу мавзуда жавобларингизни ўқидим. Қуйидаги саволим ҳам айни шу мазмунда: Рамазон ойини 5 санаси, Жума намозида шаҳримизнинг баъзи бир масжидларида имом хатибларимиз ўз маъвизаларида рўзадор одамнинг иссиқдан (дамдан, чанқоқдан) чўмилиши рўзани малол олишига олиб келади деб, бу ишни макрух деб айтдилар. Масжидимиз имоми ҳам ҳудди шундай гапни айтиб, бунга далил қилиб, мазҳабимиз имоми Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни бундан қайтарганликларини, у кишини шогирди Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ қавлида эса, бунга рухсат борлигини, унга далил қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадисларини келтириб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойида муборак устиларидан сув қуйганликларини далил қилиб, рухсат сифатида олганликларини айтиб ўтдилар. Масжидимиз имоми ушбу ҳадисни шархлаб: "балки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам устидан сув қуйиб чўмилишида ғусл вожиб бўлиб ёки бошқа сабаблари бордирки чўмилгандир, биз Абу Ҳанифани қавлини оламиз, рамазонда рўзадор одамнинг чўмилиши макрух деб" қайтарди. Муҳтарам ҳазрат, мазҳабимизда фатво кимни қавлига олинган. Агар сизга малол келмаса, шу мавзуни батафсил далиллар билан кўрсатиб берсангиз, зероки бизлар бу нарсани аниқ билиб амалда бўлсак. Бу нарсада аксар рўзадорлар ҳар-ҳил фикрда бўлиб,бир тўхтамга келиш қийин кечмоқда. Ташаккур ва эъҳтиром ила, Ўш шаҳридан Одилжон.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Рамазон ойининг бешинчи санаси дегани “ бешинчи йили” дегани бўлади. Сиз ўзбек тилини радио ва телевизордаги тил билмайдиган сўзловчилардан ўрганманг.
- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзиси:
«Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аржда, рўзадор ҳолларида, иссиқ ва чанқоқликдан бошларидан сув қуяётганларини кўрдим», деди.
Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.
«Арж» Мадинаи мунавварадан бир неча кунлик йўл узоқлигидаги бир қишлоқнинг номи.
Ушбу ривоятдан рўзадор инсон устидан сув қўйиб чўмилса бўлади, деган ҳукм чиқади. Агар ўша ғуслнинг сабаби чанқоқлик ёки иссиқ бўлса ҳам. Уламоларимиз кўп сувга кўмилиб чўмилишга рухсат йўқ, дейдилар. Чунки у ҳолда баъзан ичга сув кириб кетиши эҳтимоли бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat