Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқхўрлик улкан бало

00:00 / 07.08.2011 | eski savollar | 9957
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари! Сизни рузаи рамазон ойингиз билан муборакбод этаман, янаги ой янаги шу кунларда бизи сафимиздан аримаслигингизни Оллохдан тилаб коламан!Хурматли устоз, эримни арок ташлашига ердам беришингизни илтимос киламан.Турмушга чикканимга 2 йил булди, хозирда битта фарзандим бор, эрим москвада ишлайдилар, биз хам фарзандим билан москвадамиз, Эрим шу кунларда жуда куп арок ичадигон булиб колдилар, хисобда хар куни ичябди, ичиб олганда агар яхши муомала килсам жудаям яхши, агар ичганлиги тугрисида гапириб, хафа булиб, аччик килсам унда бу инсондан емон инсон йук. Эримни ичмаслиги учун ислом томондан гапириб курдим, хар хил бахоналар килиб курдим лекин ичишини ташламаябди. Озгина сикилса хам, хурсанд булса хам ичадилар. Бир нарса десам "Ичиб олиб сенга халакит бермаябману" дейди. Охирги кунларда бир дастурхонда утириб арок ичиб утирибди, биз бу ерда овкатлансак у енимизда овкатга кушиб арокини ичади, у арок ичиб утирган уйда мен намоз укиябман, авваллари магазинга чикиб колсам албатта пиво еки арок олиб келтирарди, мен бу нарсани эримни буйруги деб олиб келиб берардим, якинда ичганни хам, сотганни хам, олиб келиб берганни хам жазоси бир эканлигини билиб колдим, шундан бери ундан илтимос килдим нима килсез хам менга арок олиб келишни буюрманг деб олиб келиб бермаябман. Хазрат, эрим намоз укимайди, руза тутмайди, ислом буича умуман билими йук, лекин яхши инсон, уни яхши кураман, арок ичиб олиб мен билан урушганда яшагим келмайди, яхши булиб юрган вактда ажрагим келмайди, бошим котиб колди, кайси йул билан уни арокдан кайтаришни билмаябман, интернетдан арок ичганларга кандай жазо берилиши тугрисида хеч нарса тополмаябман, аптекадан арокни ташлатадигон дори бор экан, уша дорини хар куни ичиб туриш керак экан, шу дорини эримдан беркитиб ичирсам буладими, куккисдан бир нарса булиб колармикин деб куркябман. Менга маслахат беринг илтимос, сизда ислом буича арокни ичишлиги тугрисида бирор масалангиз булса шуни укиттириб курсам сал таъсир килармикин деб уйлаябман, балким у мени огзаки гапларимга ишонмаетгандир, эрим арок ичиб маст булмасдан , бировни хафа килмаса булди деб билади,охиратда кандай жазо олишини билмаябди, илтимос АРОК ИЧГАН ИНСОННИ ЖАЗОСИ тугрисида тушунча беринг. Номоз укимаган, руза тутмаган, арок ичган инсон исломда кандай инсон эканлиги тугрисида хам тушунча беринг, узини кандай инсон эканлигини сиздан эшитса ишонар, Хазрат сизни жавобингизни эримга укиттираман,шундан сунг узини тугри йулга бошлар, Оллох сизни сабабчи килиб эрим арок ичишни ташлаб юборса ажабмас. шу каторда менга хам яъни бир дастурхонда утириб овкатланишимизу, арок ичятган вактда намоз укишим хакида маслахатингизни аяманг, Берятган маслахатларингиз учун Оллох рози булсин! Олдиндан миннатдорчилик билдираман!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Россия суд-тиббиёт экспертиза бюросининг маълумотларига кўра, наркотик ва алкоголни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиб юбориш (передозировка) оқибатида юз берган ўлим ҳолатлари миллий офат даражасига келган.2006 йилда этанолдан заҳарланиш оқибатида 12773 киши, 2007 йилда 10920 киши ўлган, бироқ бу марказий минтақадаги нодир ҳолат бўлиб, умумий ҳисобда ушбу кўрсаткич ўсиб бормоқда. Масалан, Воронеж вилоятида худди шу кўрсаткичлар мос равишда 1384 ва 1577 кишини, Брянск вилоятида 394 ва 473 кишини ташкил қилган. Бу кўрсаткич бўйича Москва вилояти пешқадам бўлиб келмоқда. Маълумотларга кўра, алкогол ва наркотик моддаларнинг кучли дозасини қабул қилиб ўлганларнинг атиги 14 фоизигина ҳаётлигида наркологларга мурожаат қилган.Россия йўл хавфсизлиги назоратининг маълумотларига кўра, 2008 йилнинг биринчи ярмида маст ҳолдаги ҳайдовчилар сабабли 5511 та автоҳалокат содир бўлган. Россия Европа мамлакатлари орасида йўллардаги ўлим ҳолатлари бўйича биринчи ўринда туради. 5511 та автоҳалокат – бу ҳар 13 та ҳодисанинг бири, демакдир. Ҳар иккита автоҳалокатнинг биттаси ҳайдовчиларнинг айби билан содир бўлади, ҳар тўртинчиси – тезликни ошириш туфайли, ҳар бешинчиси – қарама-қарши йўналишга чиқиш сабабли юз беради. Украиналик болаларнинг 63 фоизи 15 ёшидаёқ чекиш тажрибасига эга, уларнинг 91 фоизи аллақачон алкоголь истеъмол қилган, 14 фоизи – марихуана чекиб кўрган. О.Яременко номидаги Украина ижтимоий тадқиқотлар институтининг БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигида ўтказган сўров натижалари ана шундан далолат бермоқда.«Бундай халқаро тадқиқот Украинада тўртинчи бор ўтказилмоқда. Натижалар аянчли манзарани кўрсатмоқда – ҳар ҳафта мунтазам равишда алкоголь истеъмол қилувчи болалар сони ортиб бормоқда, - дейди институт бошқаруви раисаси Ольга Балакирева. Ўсмирларнинг деярли бешдан бирининг айтишича (сўровда қатнашганларнинг 22 фоизи), тенгқурлари ҳафтада камида бир марта тўйиб ичишади. Демак, ўсмирларнинг салкам ярми дам олиш кунлари маст-аласт бўлади». МУҚАДДАС БУРЧБас, бизнинг муқаддас бурчимиз жамиятимизни ароқхўрликдан сақлашдир. Бундай чиркин иллатлар таъсиридан ёш авлодни асраб - авайлашдир. Ичкиликбозликка қарши курашнинг самараси бўлмайди, деганларга биз қўшилмаймиз. Аллоҳ таолонинг биз ўрганиб ўтган тўрт оятдаги ҳикматлари бизни ҳамон ҳушёрликка, жамиятимизни тозалашга даъват этади, покиза иймон, қайноқ ва соғлом қалб билангина инсониятга тинчлик бахт-саодат, иттифоқ келтириши мумкинлигини эслатиб туради.Ҳозирги ижобий ўзгаришлар даврида бу масалада ҳам ўзимизга бир назар солайлик: ким эдигу ким бўлиб қолдик? Юқорида зикр қилинган ояти карималарнинг тафсирини бизнинг ҳамюртларимиз имом Замахшарий, Фахруддийн Розий, имом Насафий, имом Мотуридийга ўхшаш бобокалонларимиз дунё халқларига тарқатиб, уларни ичкиликка ружу қўймасликка чақирганлар. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларини буюк муҳаддисларимиз имом Бухорий, Термизий, Насоий, Марвазий ва бошқа аждодларимиз ривоят қилиб кетганлар.Кутубхоналарни тўлдириб ётган улкан маданий меросимизга қарайлик, бирор қатор ароқнинг мадҳида ёзилган нарса топиладими? Йўқ! Ҳаммаси ароқни қоралайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat