Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бегона муҳтожга ёрдам бериш

08:15 / 25.08.2019 | Jamshidbek | 1936
Ассалому алайкум! Бугун ишхонамизга бир киши иш сўраб келди. Ҳамкасбларим бизда ҳозирча иш йўқ деб жавоб беришди. Табиийки, уни аҳволи билан қизиқдим. Гаплашиб кўрсам, куни кеча қизидан жудо бўлган одам экан. Қизи ҳозир шифохонада, уни ва аёлини олиб кетиш учун маълум миқдорда пул йиғиш учун иш қидириб юрган экан. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтмагани учун қабристонларга қўйишмабди. Гап-сўзларидан ёлғон гапираётганга ўхшамади. Сўраган пулини бериб "Унақа сарсон бўлманг, бугуноқ қизингизни олиб кетиб охирги йўлга кузатинг. Маййитни узоқ ушлаб туриб бўлмайди" дедим. Дуо қилиб кетди. Ёлғон гапирган бўлсачи, деган фикр келди ўшанда. Лекин ўз қизини ўртага қўйиб бундай ёлғон тўқишига ишонмадим, тўғриси. Шундай ҳолларда ёрдам берсак, лекин у ёлғон гапирган бўлса ва у пулни бўлмағур ишларга сарфласа, гуноҳи менинг зиммамга ҳам тушадими? Ёрдам бермасликнинг иложи бўлмади. Ахир ростдан ҳам шундай аҳволда қолган бўлиши ҳам мумкин-ку. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ниятингизга яраша олаверасиз. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг қуллари у зотни кўрганида енгларини шимариб намозга мустаҳкам бўлиб қолишар эди. У киши кўрганларида ажабландилар ва қулларни озод қилдилар. Шунда “Эй Абу Абдурроҳмаан улар сизни алдашмоқда, аслида намозга бунчалик қаттиқ эмаслар” дейилганида, “Ким бизни Аллоҳ билан алдаса биз унга алданаверамиз” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat