Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МУМИН МУМИНГА ОЙНАДИР.

00:00 / 25.10.2010 | eski savollar | 2926
АССАЛОМУ-АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХИ ВАБАРАКОТУХУ ВАМАГФИРАТ.МУХТАРАМ АЗИЗ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ, АВВАЛАМ БОР ДИНИ ИСЛОМГА ЖУДА КАТТА КУЧ САРФЛАБ КИЛАЁТГАН АМАЛИНГИЗДАН ОЛЛОХ АЗЗА ВА ЖАЛЛА РОЗИ БУЛСИН.ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ МЕНИ АНЧАДАН БЕРИ БИР МАЪСАЛА КИЙНАЙДИ МАНА ХАРКУНИ РОССИЯ ТЕЛЕВИДЕНИЯСИДАН КАВКАЗДА БУЛАЁТГАН ВОКИЯЛАР.БУ НИМА УЗИ? ИЖОЗАТИНГИЗ БИЛАН ФИКРИМНИ БИЛДИРСАМ.ШУ КАВКАЗДА ИСЛОМ ДИНИ КУЧАЙБ БОРГАН САРИ ."ШАЙТОНИ АЛАЙХИ ЛАНА-НИ"МАКРИ ХАМ КУЧАЙБ ЭЛИ-ХАЛКНИ ТУГРИ ИСЛОМ ЙУЛИДАН ОЗДИРИШМИ ?МАГАР ШУНДОК БУЛСА СИЗ ВА СИЗКАБИ ОЛИМУ-УЛАМОЛАРИМИЗ НИМА ЧОРА КУРИШМОКДА,ДЕМОКЧИМАНКИ МАНА ХАРКАЙСИ СОХАНИ ОЛИНГ, У БИЗНИСМИ ТИББИЁТМИ,ВАХОКОЗА СОХАЛАРДА КОНФЕРЕНСИЯЛАР УША СОХАНИ МУТАХАСИСЛАРИ ЙГИЛИШИБ БИРОН БИР МУАММО БУЛИБ ТУРГАН МАСАЛАСИНИ ЕЧИМИНИ КУРИШАДИ МАЪРУЗА КИЛИШАДИ.ЭНДИ КАВКАЗ МУАМОСИГА КЕЛСАК ,ОВОЛАМ БОР ИСЛОМ ДИНИМИЗ ( МУМИН МУМИНГА АКА УКА ОПА СИНГИЛДИР ) ДЕБ БИЛАМИЗ МАГАР ШУНДОК ЭКАН, УЛАР БАЗИЛАРИ "ШАЙТОНИЙ" ДАВАТ БИЛАН БУЗИЛГАН БУЛСА,КАНИ ЭНДИ УЛАМОЛАРИМИЗ ЙГИЛИШИБ,РАХМОНИЙ ДАВАТЛАР, АМРИ МАРУФ-НАХИ МУНКАР,БАЛКИ РОССИЯ МУСИЛМОНЛАР МУФТИСИГА БИРОН БИР КУВВАТ" СУЗЛРИГА АМАЛЛАРИГА"КЕРКДИР.КУВАТ ОЛОХДАНДИР,ХАРАКАТ БИЗДАН.УЙЛАЙМАНКИ СИЗ МУТАБАР ЗОТНИ ХАМ БУ МУАМОЛАР НУРЛИ КАЛБИНГИЗНИ БЕХУЗУР КИЛАЁТГАНДИР.МЕН ШАХСАН ЖАНОБИ ПРИЗЕДЕНТИМИЗ И.А.КАРИМОВДАН МИННАДОРМАН ,УЗБЕКИСТОН МУСИЛМОН АХЛИГА КЕРАКЛИ ПАЙТДА ДИНИЙ КИТОБЛАР НАШР КИЛИНИШИГА,ЖОМИЙ МАСЖИДЛАРИМИЗНИ КАЙТА ТАМИРЛАШДА ВА БИРКАНЧА ШУГА УХШАШ БИНОЛАРНИ КУРИЛИШИДА ЖУДА КАТТА МАБЛАГ КУЧ САРФЛАДИЛАР.КАВКАЗДА БАЛКИМ ШУ НАРСАЛАР ЕТИШМАЁТГАНДИР.ХАР КУНИ УЛИМ ,УЛАРНИ ИЧИДА БЕГУНОХЛАРИ ХАМ БУЛИШИ МУМКИНКУ.ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ УЛАРНИ КАНДОК КИЛИБ ДАВОЛАШ СИЗГА МАЛУМ,ХЕЧ БУЛМАСА 1 ДОНАСИ ИМОНГА КАЙТАР ОЛЛОХ КАРИМ ИНСОННИ МУТАБАР КИЛИБ ЯРАТДИ ,ИНСОНЛАРНИ АСРАШ САКЛАШ БУ ИСЛОМ МАДАНЯТИ АКИКАСИ ТАРИКОТИ ИМОН ЙУЛИДИР.ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ СИЗНИГ ИСЛОМ ДИНИДАГИ МАВКИЙНГИЗ ДОВРУГИНГИЗ НАФАКАТ УЗБЕКИСТОН АХЛИГА КОЛАВЕРСА БУТУН ДУНЁ ИСЛОМ ОЛАМИГА МАШХУР ВА МАЪЛУМ(ОЛЛОХ СИЗУ-БИЗНИ КИБРДАН САКЛАСИН).ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ МАНАШУ МАСАЛАДА ХАРАКАТИНГИЗНИ АВВАЛО ОЛЛОХДАН КИЙИН СИЗДАН СУРАЙМАН.МЕН АНЧА ХУРСАН БУЛАРДИМ АГАРКИ ШУ МОСКВА СОБОРНЫЙ МАСЧИДИДАМИ,КОЗОНДАМИ,ТЕЛЕВИДИНЯ ОРКАЛИ ЧИКИШЛАР КИЛИБ ХЕЧ БУЛМАГАНДА ДИНИМИЗ БУНДАКА БИДАД ИШЛАРДАН ХОЛИ ЭКАНЛИГИНИ ХАММА БИЛСИН.ЯНА МЕН-БИР ФАКИРНИ НОМИГА ГОЙБОНА ДУО КИЛСАГИЗ.МУЛОКОТИМИЗДАН ОЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН.АССАЛАМУ-АЛАЙКУМ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга Аллоҳ таоло хайр берсин! Саломат бўлинг! Қилаётган мулоҳазаларингиз жуда ҳам ўринли. Албатта, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар жуда ҳам кўп. Биз ҳам қўлимиздан келганича ҳаракат қилиб келмоқдамиз.Жамиятшунослик илмининг таъкидлашича, жамиятда пайдо бўладиган ҳар бир муаммонинг бир неча сабаби бўлиши турган гап. Ҳеч қачон фақат биргина сабаб туфайли жамият миқёсидаги муаммо пайдо бўлмайди. Дунё ҳамжамиятида «терроризм» деб аталган катта муаммо пайдо бўлибдими, демак, бунинг ҳам ўзига яраша сабаб ва омиллари бор. Жумладан, мусулмонлар орасида бу нарсанинг пайдо бўлиши ва давом этишининг ўзига яраша сабаб ва омиллари бор. Аммо, нима бўлганда ҳам, Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини Ислом бу нарсанинг яккаю ёлғиз сабабчиси бўлиши мумкин эмас. Мусулмонман деб юрган одамлардан террорчилар бор. Уларнинг террорчи бўлишининг сабаблари кўп. Ўша сабаблардан бири Исломнинг васатия–мўътадиллик таълимотларидан четга чиқиб, ҳаддан ошишларидир.Худди шу маънони нимагадир баралла айтилмаётгандек туюларди. Биз баъзи ҳамфикрлар билан ўзаро суҳбатларда бўлаётган ишларнинг кўпини нотўғри деб баҳолар эдик. Қурол ишлатиш бугунги кунда мусулмонларга фойда бериш-бермаслигини яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Ҳар бир ишни қилишдан олдин мусулмонлар оммасига фойда келтирадими, йўқми, яхшилаб ўйлаш керак. Шу ва шунга ўхшаш фикрларни ўртага ташлаб, давом этаётган нохуш ҳолатни қоралар эдик.Баъзи вақтларда енгилроқ тарзда кўпчиликка ҳам айтишга ҳаракат қилар эдик. Чад давлатида бўлиб ўтган катта илмий анжуманда минбарга чиқиб, ўша пайтгача бўлиб ўтган ва бўлаётган қуролли ҳаракатлар мусулмонларга нима фойда берди, деган маънода ҳиссиёт билан гапирдим. Афғонистон, Чеченистон, Босния, Сомали ва бошқа ерларни мисол келтирдим. «Нима учун мусулмонларнинг қони тўкилмоқда?» «Нима учун мусулмонларнинг моли нобуд бўлмоқда?» «Нима учун муъулмонлар қувғинга учрамоқда?» «Нима учун мусулмонлар хатони яна такрорламоқда?» каби саволларни ўртага ташладим. Биров жавоб бермади. Танаффусда кўпчилик олдимга келиб сиз берган саволларга жавоб топиш қийин. Уларнинг жавобини кўпчилик бўлиб излашимиз керак, деган гапларни айтдилар. Аммо, айтиб ўтилган муаммоли саволларнинг энг салмоқли жавобларидан бири мусулмонларда васатия–мўътадиллик тушунчасининг етишмаслигида эканини биров айтмади.Кувайтлик биродарлар билан бу масалани кўп гаплашар эдик. Нима учундир, улар куч ишлатишдан кўра фикрий ҳаракатни устун қўяр эдилар. Қон тўкилиши, кишиларнинг тўқнашуви, қаттиққўллик каби нарсаларга қарши эдилар. Бу ҳолат давом этиши мумкин эмас, кимдир унга қарши чиқиши керак, дейишарди. Охири келиб, «Ал-Фиқҳул Виқоий» -«Олдини олиш фиқҳи» деган барнома ишлаб чиқилди. Унда турли куч ишлатиш, қурол кўтариш, тўқнашув каби ҳолатларнинг келиб чиқишининг олдини олиш бўйича қилиниши лозим ишлар ҳақида сўз борарди. Мазкур лойиҳа баъзи кишиларга тарқатилди ҳам. Шу маънода бир илмий анжуман ўтказиш ҳақида маслаҳат қилинди. Унга чақирилиши лозим кишиларнинг тахминий рўйхати ҳам тузилди. Режа бўйича, ўша анжуманда иштирок этадиган катта уламолардан бўлаётган қуролли ҳаракатлар ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларнинг шаръий асоси борми-йўқлиги сўралар эди. Уларга: «Агар шу нарсалар шариат ҳукмига мувофиқ бўлса, ҳужжат-далил билан исботлаб беришингизни илтимос қиламиз. Агар улар шариатга мувофиқ бўлмаса, унисини айтинглар. Агар сиз ўзингиз айта олмасангиз, бизга рухсат беринглар, биз айтамиз», дейилиши керак эди. Мазкур режа тузилган пайтга келиб, балки ундан аввалроқ, бошқа тарафларда ҳам шунга ўхшаш фикр ва ҳаракатлар бошланган эди. Бирлашган Араб Амирликлари давлатидаги Шориқа амирлиги дорулфунунида бўлиб ўтган илмий анжуманда диний мутаассиблик, жангарилик каби тушунчалар муоалажа қилинди. Илмий анжуман ташкилотчилари менга ҳам бир йил аввал мактуб юбориб, маъруза тайёрлашимни илтимос қилишган эди. Анжуманда кўпчилик қатнашди. Менинг маърузам ҳақида тайёрлов ҳайъати раиси доктор Муҳаммад Мустафо Зуҳайлий жаноблари илиқ сўзлар айтиб, ўзим шахсан бу маърузани диққат билан ўрганиб чиқдим ва уни энг яхши маърузалардан бири деб биламан, деди.Мусулмон олами террорга қарши сергакланиб бораётган эди. Бирдан 2001 йилнинг 11 сентябри кириб келди. Бу даҳшатли ҳодиса мусулмонларни террорчиликда айблашнинг оламшумул ҳаракатга айланишига сабаб бўлди, десак, муболаға бўлмаса керак. Гап-сўз билан кифояланмасдан амалиётга ўтилди. Афғонистон ва Ироқда террорга қарши уруш бошланди. Бошқа амалий чоралар кўрилиши йўлга қўйилди. Катта давлатлар маълум мусулмон давлатлар, ташкилотлар, ҳаракатлар ва шахсларни террорчиликда ҳамда террорчиликни қўллаб-қувватлашда айбладилар. Уларга аталган қора рўйхатлар туздилар. Бошқа чора ва тадбирларни кўра бошладилар.Мусулмон оламида ҳам баъзан ихтиёрий равишда, баъзан бошқаларнинг тазйиқи ва талаби остида террорчилик ва унга олиб борувчи омилларни қоралаш ҳаракати кенг кўламда олиб борила бошланди. «Ислом террорга қарши», «Ислом террорни лаънатлайди», «Ислом куч ишлатилишига қарши», «Мусулмонни кофир деб айтиш мумкин эмас» каби сарлавҳалар остида мақолалар ёзилди, эшиттириш ва кўрсатувлар тақдим этилди ва китоб-лар ёзила бошланди.- Ислом юртларида бирин-кетин террор ва унга боғлиқ омиллар ҳақида илмий анжуманлар ҳам ўтказила бошланди. Бу анжуманларда, асосан, мутаассиблик, диний ҳукмларни тор олиш, билиб билмай кишиларни фосиқ, кофир, мушрик деб фатво чиқариш, жангарилик, куч ишлатиш, қуролли ҳаракат ва бошқалар нотўғри эканлиги ҳақида илмий асосда сўз юритилар ва мусулмонларнинг ўша нарсалардан узоқда бўлишлари лозимлиги уқтирилар эди.Мен китобларим, маърузаларим ва дарсларимда ҳам бу масалага катта эътибор берганман. Бошқа соҳаларда ҳам қўлимдан келганини қилиб келмоқдаман. Сиз сўраганингиз учун бир оз батафсилроқ гапиришга тўғри келмоқда.Чеченистоннинг аввалги президенти Аҳмад Қодиров раҳматли менинг шогирдим эди. у тошентдаги имом Бухорий маъҳадида таълим олган. У чечен айримчилик ҳаракати тузган Ичкерия ҳукуматининг муфтийси бўлган эди. Аммо вақт ўтиши билан бу иш нотўғри эканини англаб етди. Унга тасир қилганлар ичида мен ҳам бор эдим. У мендан кўп нарсани сўрар эди. Уруш пайтида чеченистонга икки марта келиб вазиятни ўргандим ва халқаро ислом ташкилотларига ахборот ҳамда тавсиялар бердим. Улар керакли тарафларга Аҳмад Қодиров билан ҳамкорлик қилишни айтдилар. Ҳозир Аҳмад Қодировнинг ўғли Рамазон Қодиров отаси бошлаган ишни давом эттирмоқда. Унга ҳам қўлдан келган ёрдамни бериб турибмиз. Россиянинг кўпчилик муфтий ва дийн арбоблари шогирдларим бўлгани туфайли мендан маслаҳат сўрашиб туради. Уларга доимий равишда қўлдан келган маслаҳатларни бериб турибман. Кўпчиликнинг илтимосига биноан китобларимни рус тилига таржима қилиб, Москвада “Ҳилол” номли нашрёт очиб чоп қилишни бошладик. Ҳозир икки дона китобим ўша нашрётдан чиқди. Қолганларини тайёрлаб бормоқдамиз. Россиядаги уламолар ва сиёсатчилар ўша сиз айтган жангариларнинг қилаётган ишлари ҳақида Дунё мусулмон уламолари бирлиги раиси Шайх Юсуф Қарзовийнинг фатволарини сўраш ниятида қабуллларни сўрашган экан узр айтибдилар. Кейин баъзилар менинг ёрдамимни сўрашди. Менинг номимни қўшиб яна хат ёзишган экан у киши май ойининг ўттизинчи куни қабул қилдилар ва илтимосимизга биноан фатво беришга рози бўлдилар. Қуйида ўша фатвони тақдим этишга ижозат бергайсиз.Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳга ҳамд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилалари, саҳобалари ва ҳидоятга эргашганларга салавоту-саломлар бўлсин. Аммо баъд:Катта уламоларимиздан фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Чеченистон уламолари кенгаши раиси, фазилатли шайх Аҳмад хожа Қодиров, ва Форс кўрфазидаги Чеченистон мусулмонлар диний идораси вакили, Турку Довудовлар менинг зиёратимга келиб, Чеченистон халқига насиҳат сўзларни айтиб, кўрсатма беришимни сўрашди. Чунки, барчага маълумки, Чеченистонда баъзи бир кишилар ғаразли мақсадларига эришиш учун жангарилик ва одамларни қатл қилиш, қон тўкиш йўлини танлашган. Улар фиқҳдаги «Мувозанат», «Устворлик» йўналишларидан, ҳамда амал қилишдан олдин эътиборни кўпроқ қаратиш лозим бўлган нарсалардан бехабардирлар. Исломда бир иш ундан ҳам каттароқ мункар ишга олиб бориши билинса, ўша мункар ишни ўзгартириш ҳаром қилинган.Ислом ҳеч қачон бирор зарарни унга ўхшаш зарар билан кетказишни, айниқса, ундан каттароқ зарар билан кетказишни буюрмаган. Ана ўша катта зарарлардан бири - мусулмон ва мусулмон бўлмаган тинч аҳолининг қурбон бўлишидир. Аҳли илм, мутафаккирлар ҳамда ҳикмат эгалари, Аллоҳ буюрганидек, мана шундай шафқатсиз жамоатлар билан яхши муомала билан мужодала қилмоқлари даркор. Уммат олими Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу хаворижлар билан мантиқий, етук ҳужжат билан баҳс қилиб, уларни қониқтирганларида минглаб хаворижлар ўз фикридан қайтган. Шундан келиб чиқиб, бизлар бугунги кунда икки муаммони муноқаша қилмоғимиз шарт. Биринчи муаммоБир-бирини кофирга чиқариш муаммосиТакфир - бир-бирини кофирга чиқариш муаммоси хаворижлар давридан бери исломий фикрлар тарихида хатарли илдиз отгандир. Уни мусулмонлар фикрини илк бор машғул қилган муаммо десак ҳам тўғри бўлади. Бундан мусулмонлар ақлияти ва амалиётида (ҳарбий ва сиёсий ҳолатида) ҳам бир неча авлодларга татигулик асорат қолган. Исломий фикр ушбу муаммони тугатгач, кейинчалик аҳли сунна вал жамоат гуруҳи қарор топган.Сабабларини ўрганишга муҳтож бўлинган кўринишБиз такфир гуруҳидаги ғулув-ҳаддан ошишнинг сабаб ва омилларини ўрганишга муҳтожмиз. Шундагина ушбу муаммони муолажа қилишга қодир бўламиз. Ушбу муаммони муттасил ўрганган киши бу гуруҳнинг энг катта сабабини билади. Ўша катта сабаб ғайрати ичига сиғмай қолган йигитларнинг ислом фиқҳи ва усулидан маълумотлари оз эканлигида, исломий ва араб тилига оид илмларни чуқур эгалламасдан, саёз бўлиб қолганидадир. Улар Қуръон ва ҳадисдаги баъзи матн ва далилларни олиб, баъзисини олмайдилар ёки муташобиҳларни олиб, муҳкамни унутишади ёки жузъий қоидаларни олиб, куллий қоидалардан ғофил қолишади. Шунингдек, улар баъзи жузъий далилларни тез, юзаки тушуниб олиб, умумий мақсадларни тушунишмайди. Ушбу хатарли ишда чиқарилган фатволар етук илмли кишилар томонидан чиқарилмаган. Бунда ихлоснинг ўзи кифоя қилмайди. Агар ушбу фатво Аллоҳнинг шариати ва аҳкомларида чуқур фиқҳга суянмас экан, фатво берувчи бундан аввал хаворижлар мубтало бўлган нарсага йўлиқади.Имом Аҳмад айтганларидек, хаворижлар ёмонланган ҳадислар ўн кўринишда саҳиҳ даражасига етган, ваҳоланки улар ақийда ва тақвода кучли бўлган бўлишса ҳам.Такфирнинг хатарлари Барҳам беришимиз лозим бўлган нарса шуки, бир кишини кофир деб ҳукм қилиш ғоятда хатарли ҳукмдир. Унинг ортидан хатарли асоратлар қолади.Масалан, ўша кофир деб ҳукм қилинган кишининг хотини талоқ бўлади, болалари унинг қарамоғидан чиқарилади. Унга нисбатан мусулмонларнинг ёрдами ва валийлиги тўхтайди. Ўлса ювилмайди, кафанланмайди ва унга жаноза намози ўқилмайди. Унга мусулмонлар ҳукми жорий қилинмайди ҳамда мусулмонлар қабристонига дафн қилинмайди. Албатта, инсон Исломга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» шаҳодатини айтиш билан киради. Ким Исломга ишонч билан кирса, чиқиши ҳам ишонч билан ёки қозининг ҳукми билан бўлади. Бизлар зоҳирий йўл билан ҳукм қилишга ва сирларни Аллоҳга ҳавола қилишга буюрилганмиз. Албатта, гуноҳларнинг катталашуви иймонни ноқис қилади, лекин уни мутлақо йўқотиб юбормайди. Кечирилмайдиган гуноҳ эса, Аллоҳга ширк келтиришдир. Бундан бошқа гуноҳлар кичик ёки катта бўлсин, Аллоҳнинг хоҳишига ҳаволадир, агар хоҳласа - кечиради, хоҳласа - азоблайди.Қуръон ва суннат тилидаги куфр - катта куфрдир. Бундай куфр инсонни дунё ҳукмларига нисбатан миллатдан чиқаради. Охират ҳукмларига нисбатан эса, дўзахда абадий қолишига сабаб бўлади. Кичик куфр эгаси эса, дўзахда абадий қолмаслик ҳукмига киради. Ислом миллатидан чиқмайди. Балки унга фосиқлик ёки исёнкорлик тамғаси босилади. Худди шу тақсимот ширк, нифоқ, фисқ ва зулмда ҳам жорий бўлади. Аллоҳнинг амрларига бўйин эгишда одамларнинг мартабалари ҳар хил бўлади. Шунинг учун, Аллоҳга яқинликларида иймон даражалари ҳам фарқли бўлади.Осийлар маъсият қилиб, нафсларига зулм қилиш билан уммат доирасидан чиқиб кетишмайди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилган: «Сўнгра бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, улардан ўзига ўзи зулм қилувчилари бор, улардан ўртачалари бор ва улардан Аллоҳнинг изни ила яхшиликларга ўзувчилар ҳам бор. Ана шу айни улуғ фазлдир» (Фотир сураси, 32-оят). Мана шу нарсалар ҳар бир кўзи очиқ киши учун такфирнинг қанчалар катта хато ва улкан хатар эканини намоён этади. Ана ўша кимсалар шахс ва жамиятларни ёппасига кофирга чиқарадилар. Шариат далиллари уларнинг фикрларига хилоф чиқса, барчасидан юз ўгиришади. Таъвилга ўзбошимчалик билан, далили йўқ нарсани далил қилишади. Ўзларининг фикрларига мувофиқ бўлмагани учун қадимги ва ҳозирги уммат уламоларини ҳам хатокорга чиқаришади. Улар ўзларича «Имомлик» ва «Мутлақ ижтиҳод» даражасига етиб, уммат аввал ҳам, кейин ҳам ижмоъ қилган нарсага хилоф чиқишади. Аллоҳ асрасин, улар кеккайиш, ғурур ва ғулув балоларига мубтало бўлишган. Бу Аллоҳни танимаслик, одамларни ҳам, ўз нафсини ҳам билмасликдан келиб чиқади.Бизлар улар мубтало бўлган нарсага йўлиқишни асло хоҳламаймиз. Биз улар одамларни кофирга чиқаришгани каби бировни кофирга чиқармаймиз.Мен аниқ биламанки, ана шундай ғулувга кетган радикал жамоалар ичида ихлосли йигитлар ҳам бор. Улар фақат Аллоҳнинг розилигини, охират диёрини ва Ислом ғалабасини хоҳлашади, холос. Лекин уларнинг асл Исломий маданият ва чуқур Исломий фиқҳдан хабарлари йўқ. Бундай фиқҳлар холий қалбларга ўрнашиб олган. Мен яна шундай ёш йигитларни биламанки, улар ҳақ йўл аниқ бўлгач, фикрларидан қайтишади. Масалан «Жиҳод» жамоаси, Мисрдаги «Жамоат ал-Исломийя», Либиядаги «Жангари исломий жамоати»даги кўплаб кишилар ҳақ аён бўлгач, тўғри йўлга қайтишди, ўзларининг қаттиққўл дастурларидан воз кечиб, уммат учун умумий бўлган йўлга тушишди. Биз уларнинг бундай шижоатларини мақтаймиз, чунки ҳаққа қайтиш ботилда туриб олишдан афзалдир.Бизлар Чечен ўғлонларидан чиққан биродарларимизни ҳам хато йўлдан қайтишга, қуролни ташлашга ҳамда Ватанни қайтадан қуришга ҳисса қўшиб, миллатни юксалтиришда иштирок этишга чақирамиз.Ўтиб кетганларга Аллоҳдан мағфират бўлишини, қолганлар салоҳиятда бўлишларини дуо қилиб қоламиз.Иккинчи муаммоЗўравонликЗўравон гуруҳлар амалга ошираётган зўравонлик далилларда ҳам, куллий мақсадларда ҳам шаръий маҳкамага мувофиқ бўлмайди. Улар амалга ошираётган ишларни шаръий, деб фараз қилинган тақдирда ҳам, бу ҳаракат бирор фасод ишни ўзгартирдими? Ёки адолатли ҳукмни барпо қилдими? Ёки уммат учун улкан мақсадларни рўёбга чиқардими?«Ал-Жиҳод», Мисрдаги «Жамоати исломийя», Либиядаги «Жамоати исломийя ал-муқотила» ёки уларнинг ҳукми остидаги «Жамоати такфир», «Жамоати исломийя вас салафийя ал-жиҳодийя» охири бориб, «Танзим ал-Қоида» каби гуруҳларга ўхшаб жорий ҳукуматга уруш эълон қилиб, қуролли тўқнашув йўлини танлашди. Улар университет, касаба уюшма ва масжидларда баённома, даъват, тарбия, кўрсатма, тинчлик йўли билан халқни курашга чорлаш, сайлов орқали сиёсий кураш олиб бориш, Исломга қарши қонунларга курашиш учун ёки халқнинг мустақиллиги ва манфаатларини ҳимоялашда парламентдан жой эгаллаш каби услубларни қўллашмади.Демак, ушбу зўравон жамоалар ҳукумат аскарлари билан курашишга тенг куч топа олмагач, ўз имкониятидан келиб чиқиб, ўзига хос тўқнашув йўлини танлашди.Бу усуллардан бири суиқасд уюштириш бўлса, яна бири ҳукуматга қарашли муассасаларни харобага айлантиришдир.Одатда, бу икки услубдан норасида бегуноҳ болалар, аёллар ва кексалар жабр тортади. Кўпинча мақсад қилинган одам омон қолиб, мақсад этилмаган бегуноҳлар ўлиб кетади.Барчамизга маълумки, кофирлар билан мусулмонлар орасида бўлаётган урушда уришмаётган кишини ўлдириш жоиз эмас. Энди мусулмонни ўлдириш қандай жоиз бўлсин?Ҳадисда: «Аллоҳнинг наздида дунёнинг йўқ бўлиб кетиши мусулмон кишининг ноҳақ ўлдирилишидан кўра енгилроқдир», деб айтилган.Шунингдек, ҳукуматга қарашли муассасаларни барбод қилиш ҳам аслида халқ мулкини барбод қилиш, деганидир.Зўравон жамоаларнинг услубларидан яна бири - ажнабий саёҳатчиларни портлашишдир. Ислом фиқҳи луғати билан айтадиган бўлсак, бундай кишилар «кафолатланган» бўлади. Давлат уларга кириш рухсати (виза) бериш билан уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини зиммасига олган. Демак, уларга берилган омонликни ҳурмат қилиш, уларнинг молию жонига тажовуз қилмаслик шарт, ҳатто агар ўша омонликни мусулмонлардан бири берган бўлса ҳам. Ҳадисда: «Мусулмонлар ўзларидан бўлган энг паст даражадаги кишининг аҳдига ҳам амалда бўлишади» ёки «Мусулмонларнинг аҳди бирдир. Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унинг учун Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин», деб айтилган. Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо мушриклардан бирини омонликка олганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умму Ҳонеъ! Сен омонлик берганга биз ҳам омонлик бердик», деганлар.Омонлик бериш хусусида «Фиқҳул жиҳод» номли китобимизда батафсил сўз юритганмиз.Қуролли жангарилар ва зўравонлик йўлини танлаганларни тадқиқ қилган мутахассисларнинг айтишларича, уларнинг фаолиятлари сабабли ҳукумат ағдарилмаяпти ҳам, ҳукумат ўз кучини йўқотмаяпти ҳам.Нодир ҳолатларда ўша зўравон жамоа давлат бошлиғи ёки вазирлар бошлиғи ёки вазир ёки хавфсизлик мудирини қатл қилишса ҳам, бу билан муаммо ечилаётгани йўқ. Балки унинг ўрнига унданда ёмонроғи, мусулмонларга қаттиққўлроқ бўлгани келмоқда.Аллоҳ Ўзи тавфиқ берсин. Тўғри йўлга Ўзи ҳидоят қилур.Бутун дунё уламолар бирлиги раиси: Устоз, доктор Юсуф Қаразовий2010 йил 18 сентябр.Яна бошқа ишлар ҳам кўп. Дуо қилиб туринглар! Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади! Ва охирги дуоимиз, оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдалар бўлсин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat