Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спиртли ичимлик

11:54 / 28 август | Рустам | 335

Ассалому алайкум! Биза буюртма таксида ишлимиза. Унда доставка хизматлариям бор. Доставка хизматида спиртли ичимликлар сотиб олиб олиб бориб берилади шу иши биродарларим гунох бу иши қилманг дейишди. Лекин ўзлари ичган одамни машинасини обориб беришади. Яъни перегон қилиб беришади. Саволим Перегон учун ичиб олган инсонга яхшилик қилиб машинасини олиб бориш жоизми? 2. Спиртли ичимликлар етказиб беришчи? Олдиндан катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.
2). Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Бу иккиси ўртасида фарқ бор. Перегон қилиб бераётганлар ичувчиларга ёрдам беришмайди. Улар ичиб бўлиб кейин перегончиларга мурожаат қилишади. Етказиб беришда эса улар етказиб берганидан кейин ўша ҳаром ишни қилишади. 

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat