Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Абу Ҳанифа китобидан

11:57 / 28.08.2019 | Doniyorbek | 2025

Ассалому алайкум! Ҳилол нашрининг “Имом Аъзам” номли китобининг 74-бетида имом Азъам гоҳида бир ракатда гохида бир кечада гохида уч кунда Қуръонни хатм қилган дейиляпти. Қандай қилиб бир ракатда хатм қилиш мумкин? Уч кундан ози мумкин эмаску, бу нарса ёлғонми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз билан биз вақтни узунасини биламиз. Узунаси бу 24 соатдир, Аллоҳ таоло баъзи бир бандаларига вақтнинг энини ҳам берар экан. Муҳаммад Ҳасан Дедду(ҳозирги кундаги тирик шахс, ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ у кишини жуда кўп мақтар эдилар, бутун ҳадис заҳираси у кишига ёд бўлган деб айтишади) ўз бобоси ҳақида ҳикоя қилиб, “Ярим соатда етти пора Қуръон ўқир эди” деганлар. Ўзимиз гувоҳи бўлган қанча-қанча кишилар бор хуфтонни ҳарами шарифда ўқиб, чиқиб кетмасидан бамдодгача икки ракъат нафлга ният қилиб Қуръонни хатм қилганлар. Ҳозирги кунда кўп китоб ёзганлар мундарижасида бир неча олимларнинг исмлари келтирилган. Уларни ёзган китоблари билан яшаган умрларини солиштирилса ёзган китоблари яшаган вақтларига тўғри келмайди. Лекин бу ҳақиқат. Энг ёрқин мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кечада меърожга чиқиб, жаннату дўзах ва ундаги нарсаларни кўриб тушганидир. Уч кунда хатм қилиш бу омматан инсонга тегишли. Хослар бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat