Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сотган нарсамин айбини айтмай сотгандим

18:24 / 29.08.2019 | Sardor | 1636
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ҳозир 5 махал ибодатдаман, тавба қилганман. Мактабда ўқиган пайтларимда 18 ёшимда танишимга телефон сотгандим, лекин ўша телефонни айби бор эди. Мен айбини айтмай сотганман. Буни гунох эканлигини шу пайтда хам билар эдим. Хозир 21 ёшдаман, энди буни гунохи оғир эканлигини кўпроқ англадим. Бироз вақт ўтгач ўша инсон шу телефонни айби борлигини билиб мендан норози бўлиб юрганлигини эшитдим. Шу гунохимни қандай ювсам бўлади? Иложи бўлса шу мавзуга доир хадис бўлса.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша одамни топиб рози қиласиз. 

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ وَلَا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ: الْمَنَّانُ بِمَا أَعْطَى، وَالْمُسْبِلُ إِزَارَهُ، وَالْمُنَفِّقُ سِلْعَتَهُ بِالْحَلِفِ الْكَاذِبِ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ 

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч 
(тоифага) Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. Уларга аламли азоб бўлур. (Улар) берганини миннат қилувчи, изорини (фахр ила) судраб юрувчи, ёлғон қасам ила савдо молини ўтказувчилар(дир)», дедилар».
Насаий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Ёлғон қасам ила савдо молини ўтказувчи». 
Харидорни ишонтириш учун ўтмас матоҳини қасам ичиб, мақтаган одам ҳам қиёмат куни оғир аҳволга тушади. Аллоҳ таоло унга ҳам гапирмайди, назар солмайди ва уни покламайди. 

وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ قَالَ: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Савдодаги алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мендан эмас» деганлари «Менинг динимда эмас», деганларидир.
Қўйингки, инсон боласининг ақлига сиғмайдиган нарсалар, ҳийла-найранглар бозорда учрайди. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчиларнинг ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!
Аллоҳ таолодан қўрқиш керак. Алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади. Эгасига юқмайди. Бошига битган бало бўлади. Қиёматда ҳам шарманда қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat