Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта никоҳ мумкинми

09:03 / 31 август | Ойбек | 311
Ассалому алайкум! Мен аёлим билан жанжаллашиб қолганимда унга “талоқсан, мен учун ҳаромсан” дегандим. Кейин иккинчи марта никоҳ ўқтдим. Орадан вақт ўтиб яна жанжаллашганимизда мен яна “мен учун ҳаромсан” дедим. Аёлим идда сақламай уйига кетиб қолди. Мен яна қайта никоҳ ўқитсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи талоқсандан битта, ҳаромсандан иккинчиси, кейинги ҳаромсандан учта талоқ тушган. Уч талоққа шариатимиз ҳукми қуйидагича:

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat