Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

16:13 / 18.12.2018 | khadicha | 1243
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен жуда қийин вазиятда қолдим. Хўжайиним билан бир куни тортишиб қолдик. Аниқроғи "бир ёмон ишни бошқа қилманг, бу ҳаром ",-деб огоҳлантирдим. Уларни жаҳллари чиқиб, мендан хафа бўлдилар. Шунда мен "Агар сизни ёмонликдан қайтарсам, сизга ёқмаса. Унда бундан кейин шунақа ишизни кўриб қолсам, қилаверинг, дадаси! деб кулиб ўтиравераман",-дедим. Шунда улар агар шундай қилсанг талоқсан, неча марта шундай қилсанг шунча талоқсан дедила. Шу кундан буён хотиржамлигим йўқолди. Энди уларнинг ҳар бир гапларини ичимда таҳлил қиладиган бўлиб қолдим. Талоқ тушмасин деб ҳар бир кўнглимга келган хато ишларидан уларни огоҳлантираман. Улар ҳам қаттиқ афсусдалар. Аммо барибир жуда шубҳали вазиятга тушиб қолдик. Мабодо бирор ҳолатда гуноҳ қилганларини билмай қолсамчи, ёки унутиб қўйсамчи. Лекин бир нарса менга тасалли беряпти, мен ўшанда "КУЛИБ Ўтиравераман " деганман. Эҳтимол шу нарса бизнинг оилани қутқариб қолар, ахир улар гуноҳ қилганларида кулиб, беэътибор ўтира олмайманку. Хуллас, жуда қийин вазиятга тушиб қолдик. Илтимос маслаҳат беринг. Оллоҳ асрасин, ўртамизга талоқ тушиш эҳтимоли жуда катта бўлса, ёки алоҳида яшаганимиз маъқулми. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз “қилаверинг дадаси” деган гапни айтмасангиз ва кулиб ўтиравермасангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat