Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровихга бормаслик

00:00 / 13.08.2011 | eski savollar | 940
Ассалому алайкум шайх жаноблари мен Давлат ишлаганим учун хар куни 21:30, 22:00да иш тугайди мен тарових номозларига чиқаолмаябман. Лекин сураларнинг кетма кетлиги бўйича компьютердан эшитмоқдаман шу хатми қурон ўрнига ўтадими. Бир хил пайти тарових номозларига бораолмаяётганлигимдан юрагим эзилиб кетади. Олдин Чилонзорда яшаганим учун Қозиробот масжидига бориб турар эдим номозларга хозир М.Горкийда яшайман шу атрофда бирор бир яқинроқ масжид йўқми ёнимдаги қўшнилар барчаси руслиги учун билишмайди. Шунинг учун барча номозларни уйимда ўқишга мажбур бўлябман фақат хар жума куни масжидга бориб жума ўқиб тахйатул масжид номозини ўқиб келмябман.Устоз дуо қилинг бизга Оллох соли ва солиха фарзанд ато қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яқинда масжид бор. Сўраб топинг. Жамаотга борсангиз яхши бўлади. Сиз айтган ҳолат хатм Қуръонга кирмайди. Аллоҳ сизга ўзингиз тилагандан ҳам афзал фарзандларни ато қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat