Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичувчи дўстлар даврасида

11:47 / 08.09.2019 | Tolibhon | 2199
Ассалому алайкум! Даврада 10 киши ўтирса 3таси ичимлик ичса, қолган 7 киши хам гуноҳкорми? Даврани тарк этиб кетай деса дўст-оғайнилардан хижолат бўлса нима қилиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам ҳаром ичкиликлар бўлаётган жойларга бормаслиги керак. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади: 

 وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلًا۝ 

27. У Кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эҳ, қани эди Расул билан бир йўлни тутган бўлсам!» – дер. 

 يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا۝ 

28. «Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам», – дер.

 لَقَدْ أَضَلَّنِي عَنِ الذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَاءنِي وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلْإِنسَانِ خَذُولًا۝ 

29. «Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир».  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat