Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилайлик?

11:51 / 29.06.2014 | dadam | 856
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менга бир гуруҳ йигитлар савол беришди ва мен уларга жавоб беришга ожизлик қилдим. У йигитлар сиздан сўраб беришимни илтимос қилишди, мен эса сиздан илтимос қиламан. Савол: Биз шу кунгача ичиб, чекиб, энг ёмони номаҳрам қизлар билан телефон, интернет ёки бевосита "севишиб" турли хил каттаю кичик зиноларни қилдик. У қизлар билан турли ёлғон-яшиқ, фаҳш гап-сўзларни, энг ёмони амалларни қилдик. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинким бизни залолат, жаҳолат ботқоғидан Ислом нурига олиб чиқди. У қизлар билан алоқани уздик, улар ҳам турмушга чиқди ёки ҳали ҳам эски ишларида бардавом. Энди бизлар астойидил тавба қилмоқдамиз, лекин бизни бир савол қийнамоқда, биз у қизларни топиб улардан узр сўрайликми? Кечиришмаса нима қилайлик ёки Аллоҳга чин дилдан тавба қилишимиз кифоями? Бизларга таълим беринг Устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Узр сўраш лозим эмас. Уларни ҳам тавбага чорлаш имкони бўлса шуни қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat