Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайҳ хазратларига савол

00:00 / 18.08.2011 | eski savollar | 2934
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассаламу а'лайкум шайҳ хазратлари. Сизга бир саволим бор эди. Маслаҳатингизга муҳтожман. Мен тасодиф туфайли бир муслима қиз билан танишиб қолган эдим. У билан 3 ойча телефонда гаплашиб юрдик. Телефонда ҳам гаплашиш гуноҳлиги билганимдан кейин вақтни чо'зиб о'тирмасдан дарҳол совчи жо'натдим. Қизнинг ота-онаси: қизимизни кейинги йил узатиш ниятидамиз о'қишни битириб олиши керак. Кейинги йил хабар олиб ко'ринглар агар насиб қилган бо'лса берамиз дейишди. Қиз менга кутишини айтди. Келган совчиларга рози бо'лмай қайтараман деди. Энди кейинги йилгача гаплашмай турамиз дегандик бо'лмаёпти чидай олмаёпмиз у ҳам мен ҳам. Хазрат сизга саволим қуйидагича: агар у қиз билан ота-онамизга этмасдан гувоҳлар о'ртасида никоҳ о'қитиб олсак шариатда жоизми. Шундай қилсак бо'ладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ота-онага айтиб қилиш керак. Ҳозир гаплашмай туришга чидай олмаётган экансизлар. Никоҳлангандан кейин каттароқ муаммолар чиқиши турган гап.

Топ рейтинг www.uz Openstat