Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни кимга бериш керак?

00:00 / 19.08.2011 | eski savollar | 1288
Ассалому алайкум муҳтарам устоз, шайх жаноблари! Мен ҳар йили закотни Рамазон ойида бериб келаман. Бу йил "Ҳадис ва хаёт" силсиласининг "Закот" жузидан закот олишга ҳақдор бўлган саккизта синф ҳақида такрор ўқиб, закотимни беришим мумкин бўлган танишларим орасидан ўзим ҳақдор санаганларимни белгилаб олдим. Уларнинг ичидан афзали қайсилигига эса бошим қотди. Илтимос, шу ишга ёрдам берсангиз. Демак, Укам-оилали, намозхон, ногирон фарзанди бор, қишлоқда уй-жойи бор, лекин тирикчилик юзасидан Тошкентда ишлайди ва ижарада яшайди. Ойлик маоши ижара ва рўзғордан ортмайди. Шу кунларда (Рамазондан сўнг) фарзандини даволатиши керак, табиийки бунинг учун пул керак бўлади. Қўшним-бева аёл,уч нафар етим фарзанди бор, камсуқумгина оила. Тирикчилик юзасидан қайсидир корхонага яқинда ишга кирди. Акаси ўзига тўқ одам, жуда тақводор, художўй инсон (аёлнинг айтишича), синглисининг рўзғоридан ҳар доим хабардор, нимаики камчилиги бўлса бутлашга тайёр экан, ҳатто яқинда синглисини, жиянларини хурсанд қилиш мақсадида уларга янги "Матиз" уловини совға қилибди. Аёлни иффатли, нолимайдиган, йўқ бўлсада билдирмайдиган аёл деб биламиз, фарзандлари ҳам жуда одобли. Очиғи, шу пайтгача, аёлнинг акаси ҳақидаги гапларини ўша иффат меваси деб билардим. Лекин "Матиз" келгандан сўнг рост экан деб ўйладим. Акам-қишлоқда яшайди, тўрт нафар фарзанди бор. Топгани рўзғорига учма-уч етади, аммо жуда камбағал ҳам эмас, икки-учта қорамоли, яхши фойдалана олмасада-каттагина ери бор. Ҳазрат, юқоридагилардан қайси бири ҳақдорроқ?Сизнинг қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳдан барака, сизга ва аҳлингизга сиҳат-саломатлик сўраб дуо қилғувчи шогирдингиз. Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биринчиси.

Топ рейтинг www.uz Openstat