Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни чиройли қайтариш

14:54 / 11.09.2019 | Saidafzal | 1409
Ассалому алайкум! Қарзни чиройли қайтариш билан уни қайтараётган рибога айланиб қолишини фарқ қилишга сал қийналмоқдаман. Қарзни чиройли қайтаришнинг қандай шартлари бор ва уни қайси шартини бузганда у рибога айланиб қолади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарзни олаётган пайтда қўшиб беришни келишиб олишса ёки қарз берувчи бергани учун одамлар қўшиб беришни одат қилиб олиб, “барибир устига қўшиб берадида” деб қарз беришни одатга айлантириб олган бўлса ҳам рибо бўлади. Шулардан ҳоли ҳолатда қарз олиб, совғаси билан қайтарса чиройли қайтариш ҳисобланади. Агар қарз берувчи совғани кутса у ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat