Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кўриш дуоси

17:18 / 21.09.2019 | Shirinova guljahon | 1037
Ассалому алайкум! Мен 3 йилдан буён фарзандсизман, қандай оятларни ўқисам бўлади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сабабларидан, “Марям” сурасида Закариё алайҳиссалом қуйидагича дуо қилганлар. 

 وَإِنِّي خِفْتُ الْمَوَالِيَ مِن وَرَائِي وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا۝
يَرِثُنِي وَيَرِثُ مِنْ آلِ يَعْقُوبَ وَاجْعَلْهُ رَبِّ رَضِيًّا
۝ 

5. Ва албатта, мен ортимдаги қариндошлардан хавф қилдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий ҳадя эт.

6. У менга меросхўр ва Оли Яъқубга меросхўр бўлсин. Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил», – деди.
Сиз ҳам "Робби ҳаблии милладунка валиййа важъалҳу Робби родиййаа" деб кўп дуо қилинг ва "Робби ҳаблии минасслолиҳиин"ни ҳам кўп ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat