Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқнинг тури

19:12 / 23.02.2020 | Omil | 2291

Ассалому алайкум! Батафсилроқ маълумот беринг дебсизлар. Аслида бундай вазиятга тушмаганмиз. Тушиб қолишдан ҳам Аллоҳ асрасин. Фақат маълумот сифатида савол берган эдим. Масалан агар эр аёлига жавобингни бердим деса – Бир талоқ тушади ва яна эр хотин келишиб олишса аёл 3 ҳайздан поклангунча бир бирига қайтса “Никоҳ” шарт бўлмайди. Саволим шундайки эр хотинига биринчи марта сени жавобингни бердим деса ва яна белгиланган вақт ичида ярашиб олишсаю, эр яна вақт ўтиб хотинига сени жавобингни бердим деса, бу иккинчи талоқ бўладими ва бу кичик боин талоққа айланиб қоладими ёки яна белгиланган вақт ичида никохида ушлаб қолиши мумкунми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Жавобингни бердим” сўзидан бизнин урфда талоқ тушади. Ундан ражъий талоқ тушадими ёки боин талоқ тушадими буни биз қатъий айтолмаймиз. Бунга шу тилда гапирувчи уламоларнинг ижмоси керак. Эҳтиёти “ундан боин талоқ тушади деб” олиш деб биламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat