Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол таом

16:00 / 23.09.2019 | Farruh1991Farruh | 2025
Ассалому алайкум! Аксарият танишларим ҳалол-ҳаромга эътибор бермайди. Уларникига борганда гўштли таом емаслигим керакми? 2. Имом тавсия қилган қассобдангина гўшт олиб ер эдим. Лекин оила аъзоларим баъзан тўғри келган жойдан гўшт олаверади. Гоҳида ҳамма овқатланса мен алоҳида овқат қиламан. Бунга риоя қилиш жуда машаққат бўлиб кетябди. Узоқ вақтдан бери дуо қиламан. Ҳаром луқма еганим туфайли ижобат бўлмаслиги мумкинми? Васвасага тушиб қолдим. Нима қилишга ҳам бошим қотди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаромлигига ёки нопоклигига гумон қилсангиз еманг. Қоида шуки мусулмонлар яшайдиган юртда сўйилган ҳалол ҳайвонларнинг гўшти Бисмиллоҳ деб сўйилган дейилади. Фақат ношаръий сўйилгани аниқ бўлса, ейилмайди. Жаннат машаққатларга ўралган, дўзах эса лаззатларга ўралган. Албатта ҳаром луқма еган инсоннинг дуоси қирқ кун қабул бўлмайди. Инсонларни вегетарианс деган тоифаси бир умр гўшт емасдан ўтишмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat