Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳим нима бўлган

13:40 / 23 сентабрь | Madina | 542
Ассалому алайкум! Мен бир неча йиллар олдин турмушга чиққанман ва тақдир бўлмай ажрашгандим. Ўша пайтда загсдан ажримга қўл қўйишга борганимда собиқ турмуш ўртоғим билан учрашгандик, ҳеч қандай келишмовчиликсиз қонуний ажралишганмиз. Худди шу куни мени домла ҳузурига олиб бориб талоғимни бермоқчи эканликларини айтганларида ота-онам қаршилик қилиб юборишмаган. Айтсез шу ерда айтинг дейишган. У киши ҳам индамай кетганлар. Шундан кейин бошқа кўришмаганмиз. Отам бир нечта илм эгаларидан сўрадим қонуний ажрим сабаб ўртага талоқ тушиб кетади дегандилар. Аммо бир неча марта талоқ ёки шунга иддао қиладиган сўзларни ишлатмаса ҳеч қандай холатда никоҳ бузилмайди деган жумлаларга дуч келдим ва иккиланиб қолдим. Ҳали бошқа турмуш қурмаганман, мен ўша инсонни ҳали ҳам никоҳида бўлишим мумкунми? Шундай бўлса талоқ талаб қилишим керак бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашаётган пайтда нима деган сўзлар ишлатгансизлар? Ажрашишга розиман деган сўзларни айтган бўлса талоқ тушган бўлди. Ўшандан бери уч ҳайз кўриб покланган бўлсангиз иддангиз ҳам чиққан бўлади. Эр ЗАГСдан ажрашсак ҳам талоғингни бермайман деса никоҳ узилмаган бўлади. Никоҳ узилмаган бўлса, мабодо бошқага никоҳланиш ниятингиз бўлса, албатта талоғингизни олишингиз ва иддангизни ўташингиз керак. Акс ҳолда кейинги қилинган никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat