Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келажакни башорат қилиш

00:00 / 28.08.2011 | eski savollar | 622
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Китобларда кўп илмли одамларнинг келажакдан башорат берганликлари ёзилган бўлади. Келажакни фақат Аллоҳ билишлигини ва Аллоҳ фақат пайғамбарларга ўзи хоҳлаган пайтда баъзи нарсаларнигина келажакдан хабардор қилишини ҳам китоблардан ўқиганмиз. Нега баъзи авлиёлар, саҳобалар, илмли одамлар келажакдан башорат қилганлар? Масалан, Абдуллоҳ Ибн Маъсуддан:Бугун сизлар ҳавои-нафслар илмга тобеъ замонда яшаяпсиз. Ҳали шундай замонлар келадики, унда илм ҳавои-нафсларга тобеъ бўлади.Бу ерда тахмин қилишлик ҳам йўқ, хатто 100% ишонч билан айтилаяпти гап. Агар Аллоҳ илмли одамларга ҳам келажакдан башорат берадиган бўлса, нега сиз баъзи саволларга "мен башоратчи эмасман" – деб жавоб берасиз. Жавобларингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Сиз айтганга ўхшаш гапларни улуғлар Қуръони Карим оятларига ёки ҳадисларга, баъзи ҳолатларда тажрибага суяниб айтганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat