Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ТЎЁНА

08:20 / 28 сентабрь | Surayyo | 196
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ушбу саволга берилган жавобни тушунмадим аниқроқ маълумот беринглар илтимос. ТЎЁНА ПУЛ @Саволлар_канал 3838-савол Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан хар биримиз уйланаётганимизда 650 та нон пулини беришга келишиб олган эдик. 650та нон пули 422500 сўм. Мени тўйим бир йил олдин бўлган ва шу пулни олганман. Энди бир дўстимиз уйланяпти, нон нархи 1200 сўмга ошиб кетди. Энди дўстларимиз шу ошган нархда берамиз дейишяпти. Нима қилайлик маслахат беринглар? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Аслида аввалдан қанча берган бўлсангизлар шунчани олишга ҳаққингиз бор. 100 сўм ошса ўша қўшимчани олишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам! Бизда хам курсдошлар орасида шунга ўхшаш холат бор. Яъни кимни тўйи бўлса 2 кг гўштни пулини йиғиб, керакли нарсасини оберамиз. Гўштни ошиб туришини билиб 2 кг пулига келишганмиз. Юқоридаги саволда ошган нархда олиши жоиз эмас дебсизлар. Биз қандай йўл тутайлик. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 2 килодан гўштини олиб бериб қутилинглар. Чунки тўйга барибир гўшт ишлатилади. Гўшт оладиган пулига ўзи хоҳлаган бошқа нарсасини олаверсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat