Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таваккул самараси

09:52 / 28.06.2016 | Al-Minshawi | 1390
Ассалому алайкум! 2014-йили Ота-онам мени холамни кизига уйлантиришмокчи булишди брок у кизда кунглим хечам йук еди буни Ота-онамга харчанд айтмайин барибир карорларида каттик туриб олишди ва кизни Ота-онасихам одам йуллаб тез тез нима булябди деб сураб туришар эди уша пайт нима килишни билмай колган эдим у билан эртанги хаётимни хечам тасаввур кила олмас эдим каттик уйладим исихора намозинихам бир неча марта укидим бирок калбим хечам мойил булмади Ота-онамага карши чика олмадим Аллохдан булган куркув мажбур килди рози булишимга. Шундайкилиб туйхам белгиланди булархам етмагандай туйни суннатга муофик килайлик буларни бари исрофгарчилик десамхам хечким гапимга кулок соомади . Намозимда Аллохим мен сенга таваккал килдим мен сениг амринга буйинснувчиларданман узинг мени бу холатдан чикаргин узнга осонку деб дуо килишдан бошка чора топаолмадим. Буни карангки ертаси туй деган куни туй тухтади кузимдан ёш окиб кетди хакикатан мусторни дуоси кабул екан. Аллохга булган иймоним янаям зиёда булди.  (кизга медитсина рухсат бермаган эди.) эхтимол буни ёзиш шарт эмасдур. Бу факат кич булсахам таваккул килишни самарасини баён килиш холос. Аллохим бизларниям жамолинга етказгин сени бутун вужудимизбилан яхши курамиз ей калбларимизни егаси дуоларимизни кабул айла.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шунинг учун Аллоҳ таоло “Ғофир” сураси 44-оятида, Фиръавн қавмидан бўлган мўмин бир киши шу сўзларни айтганлиги ва бизлар ҳам шундай дейишга одатланишимизга огоҳлантирган. فَسَتَذْكُرُونَ مَا أَقُولُ لَكُمْ وَأُفَوِّضُ أَمْرِي إِلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ۝ «Ҳали мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар». Бир вақт келадики, бошингизга иш тушганида, мен сизга айтган гапларни эслайсиз. Аммо унда кеч бўлади. «Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим». Ҳамма ишни ҳал қилувчи У Зотнинг Ўзидир. «Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир». Сизни ҳам, мени ҳам аниқ-равшан кўриб турибди. Ўзи адолат ила ҳукмни чиқаради».(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat