Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳмуд мақоми

08:40 / 28.09.2019 | Akhrorbek Musabayev | 2142
Ассалому алайкум! Устозлар, барчамиз азон дуосида махмуд мақомини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сўраймиз. Саволим шундан иборатки жаннатдаги энг олий мақом бу махмуд мақомими? Махмуд мақомида бўлишни ният қилишиммиз мумкинми? Ўзимизга шу мақомни сўрашимизчи?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мақоми маҳмуд бир кишига насиб қилиши ҳамда ўша бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бўлишларини умид қилишларини айтганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга дуо қилишда нима сўрашимизни таълимини бериб, “Сўрасанглар жаннатни сўранглар” деб марҳамат қилганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ آمَنَ بِاللهِ وَبِرَسُولِهِ، وَأَقَامَ الصَّلَاةَ، وَصَامَ رَمَضَانَ، كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ جَاهَدَ فِي سَبِيلِ اللهِ، أَوْ جَلَسَ فِي أَرْضِهِ الَّتِي وُلِدَ فِيهَا . فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلَا نُبَشِّرُ النَّاسَ؟ قَالَ: إِنَّ فِي الْجَنَّةِ مِائَةَ دَرَجَةٍ أَعَدَّهَا اللهُ لِلْمُجَاهِدِينَ فِي سَبِيلِ اللهِ، مَا بَيْنَ الدَّرَجَتَيْنِ كَمَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، فَإِذَا سَأَلْتُمُ اللهَ فَاسْأَلُوهُ الْفِرْدَوْسَ، فَإِنَّهُ أَوْسَطُ الْجَنَّةِ وَأَعْلَى الْجَنَّةِ، أُرَاهُ فَوْقَهُ عَرْشُ الرَّحْمَنِ، وَمِنْهُ تَفَجَّرُ أَنْهَارُ الْجَنَّةِ. قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ فُلَيْحٍ: عَنْ أَبِيهِ: وَفَوْقَهُ عَرْشُ الرَّحْمَنِ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса ва Рамазон рўзасини тутса, Аллоҳ йўлида жиҳод қиладими ёки ўз туғилган ерида ўтирадими, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади», дедилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, унда одамларга хушхабар бермайликми?» дейишди. У зот: «Жаннатда юзта даража бор бўлиб, Аллоҳ уларни Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчиларга тайёрлаб қўйган. Ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар, чунки у жаннатнинг қоқ маркази, жаннатнинг энг олийсидир», дедилар».
(Ровийлардан Яҳё ибн Солиҳ айтади:) «Менимча, «Унинг тепаси Раҳмоннинг Аршидир. Жаннат анҳорлари ўшандан отилиб чиқади», (ҳам деганлар)».
(Ровийлардан бири) Муҳаммад ибн Фулайҳ отасидан ривоят қилиб: «…унинг тепаси Раҳмоннинг Аршидир», деб айтган. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat