Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинлик эмасми?

00:00 / 02.09.2011 | eski savollar | 2902
Ассалому Алайкум. Ҳазрат, хозирги замонимизда фолбинлар жуда кöпайган. Улар öзларига ишониш учун диний нарсаларни ҳам ишга соладилар. Оқибатда ба'зи намозхон содда одамлар уларга ишониб қоладилар. Бир аёлнинг фолбин ёки фолбин эмаслигини билолмаябман. Кöпчилик мен таниган намозҳон кишилар ҳам у аёлни ҳузурига боришади. Одамлардан эшитганим, у аёл аввалги бöлган ишларни ҳам кейинги бöладиган ишларни ҳам ҳабарини берар эмиш. Одамларга," у аёлга борманглар, фолбинга ишониш ог'ир гуноҳ ", деб айтсам. " у аёл фолбинга öхшамаябди, яхшиликка чақиради, ҳашаротларни öлдирманглар, ҳайвонларга озор берманглар, дейди, бундан ташқари Қур'он öқишни ма'лум кунларгача вазифа қилиб беради" , дейишади. Билишимча ирим-сиримларни чироқ ёқишларни, ҳам қилар экан. Пайг'амбаримиз с.а.в. ҳадисларида ба'зи нарсаларни олдиндан сезадиган кишилар ҳақида ҳам айтганлар. Аллоҳ уларга шундай ҳислатни берар экан. У аёл ҳам пайг'амбаримиз айтганларидек ба'зи нарсаларни аввалдан сезармикан, ёки ҳақиқий фолбинмикан. Агар фолбин бöлса у ерга бораётган кöпгина намозхон кишилар ҳам катта гунохкор бöлаётган бöладилар. Ҳазрат, Пайг'амбаримиз с.а.в. айтган одам билан ҳақиқий фолбин орасини қандай ажратиб олсак бöлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ишларингизни бардавом қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У аёл фолбин бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган одам кишиларни унга ўхшаб қабул қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat