Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Озиқ-овқатларни молекуляр даражада халоллиги

07:21 / 15.06.2023 | Nozimjon Tuygunov | 372

Ассалому алайкум! Аввало илмингиз билан улашаётганингиз учун сизларга ўз миннадорчилигимни билдирмоқчиман, ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш билан сизларнинг фаолиятингизни кузатиб бораман. Ўзим тиббиёт сохаси вакилиман (тиш шифокориман) ҳозирда илмий иш қилиш мақсадида чет эллик сафаридаман. Интернет тармоқларида баъзи озиқ-овқат махсулотларини молекуляр даражада кимёвий таркибини тахлил қилиб уни ҳалол ёки харомга чиқариш холатлари мавжуд. Масалан: "Парацетамол" дорисини, таркибида "желатин" моддаси борлиги сабабли ҳалол эмас ундан фойдаланманг ёки бошқа махсулот таркибида спирт моддаси аниқлангани сабабли уни ишлатманг деган мазмундаги чақириқлар йўқ эмас. Агар умум-истеъмолдаги барча махсулотларни илмий нуқтаи назардан, молекуляр даражада тахлил қиладиган бўлсак, жуда кўп махсулотлар ҳалол бўлмай қолиши мумкин назаримда. Мисол учун: нон махсулотлари таркибига "дрожжи" яъни замбруғ солинади, у эса ўзидан газ (СО₂) ва этил спирти (С₂Ҳ₆О) моддаларини ишлаб чиқради. Аслида, бундай мисоллардан кўпини келтириш мумкин. Бир нарсани истъемол қилаётганда одамни нийятга боғлиқ эмасми, яъни ушбу махсулот мени маст қилсин деб хеч ким истъемол қилмайдику. Менинг саволим, ушбу махсулотларни кимёвий таркибини қаттиқ тахлил қилиб ҳалол ёки харомга чиқариш қанчалик тўғри? Жавобингиз учун катта рахмат. Агар саволим ноўрин бўлса Сиз азиз устозларимдан узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Спирт масаласи бироз бошқачароқ. Сиз айтаётган ҳолатда нон ҳаром ҳисобланмайди. Бунинг иллати бошқа масалада. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat