Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинлик аломатлари

00:00 / 03.09.2011 | eski savollar | 1560
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи Ва Барокатуҳ Ҳазрат!Авваламбор о'тган улуг' айём Ийд Рамазон Ҳайити билан муборакбод этаман! Аллоҳ барчамизни о'зининг хақ ё'лидан адаштирмасин!Саволимни матни озгина чо'зилиб кетиши мумкин бунинг учун сиздан ва барча о'қувчилардан олдиндан узр со'райман!Бир аёл бор экан, у одамларни хар хил усуллар билан даволаркан. У аёл эркак кишиларни қабул қилмасакану, инсонларни ко'рмасдан туриб ташхис қойиб даво ёзиб бера оларкан (хар битта касалга даво қилиб аччиқ бодомни тавсия қилади). Бунга ко'пгина мисоллардан бирини сизга айтиб о'тмоқчиман, бир қариндошимиз унга жуда ихлос қиладилар. Менинг жуфти ҳалолимда "гайморит" касали бор, о'ша аёлга обориб даволашларига ман рухсат бермаслигимни билиб қариндошимиз у аёлни ёнига бориб: мени бир жиянимни аёлини исми шундай уни касали мана бунақа деса, у аёл уни юзи, пешонасида йиринг то'либ мийясигача о'тиб кетган, агар ман ёзиб берганларимни қилмаса у мийясидаги йийинг қотиб 3 йилдан кейин усимтага айланади, 5 йилдан кейин кузи ко'р бо'лади, миясидаги усимта катталашиб ог'ир ахволга тушиб қолади деб бир қогозга даво ёзиб берипти! У қог'озни о'қисангиз кулгингиз келади Ҳазрат! Унда қуйидагига ухшаш даво ёзилган, эрталаб соат 4:00 да 1 дона аччиқ бодом, соат 6:00да яна бир нима, соат 10:00 да ачиқ бодомни пустлог'и қайнатилган сув, соат 12:00 да янги со'йилган жужа ҳо'розни 3 дан 1 қисми хеч нарсасиз хаттоки тузсиз қайнатилиб пишгандан со'нг 1 дона укроп ко'катини солиб ичиш ( хаттоки 1 дона кокат бандидан ошса ёки камроқ солинса даво бо'лмас эмиш), яна ундан ташқари хар куни 5 тадан 10гача бедананинг тухумини хомлигича ютиш ни ёзиб берибти! Яна, шу хаммасини айтилган вақтдан ёки вақтли ёки кечроқ ичилса даво бо'лмайди деб айтибди! Мани шубхалантирган нарсалар, инсонни ко'рмасдан туриб ташхис қо'йилиши, хамда хар бир касалликка айнан аччиқ бодомни ёзиб берилиши буляпти. Аччиқ бодомнинг таркибида захарли модда мавжудлигини ко'пчилик хам билмаса керак. Буларни хаммасини сизга айтиб беришимнинг мақсади шу аёлни қилаётган ишида фолбинлик аломатлари ё'қми? Агарда унга ихлос қилиб айтганларини қилинса (Аллоҳ сақласин) ширк бо'либ қолмайдими?Илтимос агарда имкони бо'лса тулиқроқ холатда бу масалани ёритиб берсангиз.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин! Мартабангиз бунданда улуг' бо'лсин.Саволим чо'зилиб кетгани учун яна бир бор узр со'райман! Жавобингиз учун олдиндан рахмат!Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва БарокатуҳБаҳодир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Айни фолбинликнинг ўзи. Ундайларга яқинлашмаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat