Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музораба ҳақида

20:12 / 16 октабрь | Avazbek | 227

Ассалому алайкум! Мен терак савдоси билан шуғулланаман. Ҳолам менга музорабага пул берди. Фойдани 10дан 1 ҳоламга 9 меники бўлишига келишдик. Лекин мен ҳоламнинг ҳаққини аниқ ҳисоб қилишга қийналдим. Чунки терак кесиб келсам ундан олдин кесиб келган теракларимга аралаштираман. Чунки терак бозордаги жойим етишмаслиги ва нави навига тушиши учун аралаштиримга тўғри келади ва бу юклардан олишимга қараб ҳар хил фойда қолади. Шунинг учун теракни сотиб олишим билан сотмасдан аввал олган терагимнинг бозордаги нархини таҳминий чамалаб ҳоламнинг ҳаққини бериб юрдим. Терак эса чамалаган нархимдан баъзида арзанроқ баъзида қимматроқ кетиши мумкин. Бу ишларим тўғри бўлмаса керак деб ҳоламнинг пулини қайтариб бердим. Ҳолам эса бу пулга ҳажга бораман деб ният қилгандим ҳозир берсангиз ишлатиб қўяман пулни менга сақлаб беринг. Мен таҳминий ҳисоблсангиз ҳам розиман мен рози бўлсам бўлдику деяптилар ёки шунга ўхшаш гап айтаяптилар. Мен ҳоламга бу масалани сизлардан сўраб айтаман дедим. Нима қилсам тўғри бўлади. 2)Шунгача ҳоламга таҳминий чамалаб бериб юрган пуллар ҳалол бўладими.Ҳолам мен розиман дедилар.Агар натоғри бўлса қандай тўғрилайман.Саволим жўзилиб кетганлиги учун узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша 9дан бир келишишингиз ҳам тўғри. Бундай ҳолатда розилигини олсангиз бўлди. Ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat