Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ёд олиб кейин унутиш

15:37 / 18 октабрь | Raxmatillo | 427

Ассалому алайкум. Кимки Қуръон ёд олса ва вақтлар ўтиб ўқимай қўйиб унутса. У инсон эсдан чиқариб юборгани учун гуноҳкор бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлади. Доимий такрор қилиб туриши керак. 

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: عُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي، فَلَمْ أَرَ ذَنْبًا أَعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ الْقُرْآنِ أَوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَهَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ. وَاللهُ أَعْلَمُ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Бир одамга Қуръондан бир сура ёки оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра катта гуноҳни кўрмадим», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Аллоҳ билгувчироқдир.
Шарҳ: Қуръони Каримнинг бирор сураси ёки оятини ёддан чиқаришнинг гуноҳи шунчалар қаттиқ экан. Шунинг учун бу масалада жуда эҳтиёт бўлиш керак.
Ҳадиси шарифларда Қуръони Каримни ёддан чиқаришнинг бунчалар қаттиқ олиниши ҳам ўзига яраша ҳикмат ва сабабларга эга. Агар шу даражада қаттиқ турилмаса, одамлар бу масалада сусткаш бўлиб қолишлари мумкин. Бу эса Аллоҳ таолонинг каломига эътиборсизлик бўлади. Бундан бошқа нарсаларга ҳам эътиборсиз бўлиш келиб чиқади.
Аксинча, Қуръони Каримни доимий равишда ёддан чиқармасликка одатланган киши бошқа нарсаларни ҳам ёддан чиқармасликка одатланади. Бу эса жуда муҳимдир.
Аллоҳ таоло ёдлаган Қуръони Каримимизнинг доимо эсимизда туришини насиб қилсин! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat