Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатга кирадими?

15:21 / 18.01.2016 | Oddiy yigit | 1610

Ассалому алайкум! Жавобларингиздан бирида Аллоҳ олдидаги ягона тўғри дин Ислом дини дебсиз. Албатта бунга шубҳам йўқ. Ўша жавобингиздан тушунишимча ислом динидан бошқа диндагилар турли нарсаларга кофир бўлиб қолади ва жаннатга кирмайди. Агар тўғри тушунган бўлсам, ислом дини келмасидан олдинги инсонларчи? Улар ўз динига номувофиқ иш қилмаган бўлса жаннат киришлари мумкинми? Албатта жаннатга ким киришини Аллоҳ билгувчидир. Илтимос бизга жаннатга қайси дин вакиллари кириши мумкинлиги ҳақида айтсангизлар. Ислом келгандан кейин яшаган бошқа дин вакиллари ҳам яхши аммаллари учун жаннатга кирадими? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улар ҳақида Аллоҳ таоло ҳукм чиқариб, “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади :

وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلاَمِ دِينًا فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ

85. Ким Исломдан бошқа динни истаса, бас, ундан ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўрувчилардандир.
Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўриниши Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Энди ундан бошқа динни истаб, ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилинмайди. Улар охиратда зиён кўрувчи бўладилар. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди, балки лаънатлайди.

Зеро:

كَيْفَ يَهْدِي اللّهُ قَوْمًا كَفَرُواْ بَعْدَ إِيمَانِهِمْ وَشَهِدُواْ أَنَّ الرَّسُولَ حَقٌّ وَجَاءهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

86. Иймон келтириб, Расулни албатта ҳақ деб гувоҳлик берганидан ва уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар келганидан кейин куфр келтирган қавмни Аллоҳ қандай ҳам ҳидоят қилсин?! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
Ҳақиқатан, булар жуда ҳам золим одамлар ҳисобланади. Ахир уларга Ислом дини ҳақ дин экани тўғрисида очиқ-ойдин оятлар, баёнотлар келган бўлса, ўзлари ҳам Набий алайҳиссаломнинг ҳақ эканликларига гувоҳлик бериб, иймонга келсалар-у, кейин яна куфрга кетсалар, албатта, катта зулм қилган бўладилар-да.

أُوْلَئِكَ جَزَآؤُهُمْ أَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللّهِ وَالْمَلآئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ

87. Ана ўшаларнинг жазоси уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг – барчаларининг лаънати бўлишидир.
Бундай лаънатга қолиш катта бадбахтлик эмасми?! Бу дунёю у дунёнинг барча-барчасидан бўладиган лаънатни ўзига қаратиш жуда ҳам улкан жазодир! Дарҳақиқат, Исломга кириш имкони бўлиб туриб кирмаганлар шундай жазога лойиқдирлар.
Ҳа, албатта, уларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг лаънати бўлур ва Улар:

خَالِدِينَ فِيهَا لاَ يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلاَ هُمْ يُنظَرُونَ

88. Унда мангу қолувчидирлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
Бундай золимлар дўзахда, лаънатда абадул-абад қоладилар. Доимо қаттиқ азобга олинадилар, улардан азоб енгиллатилмайди. Энг дахшатлиси – уларга назар ҳам солинмайди.

إِلاَّ الَّذِينَ تَابُواْ مِن بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُواْ فَإِنَّ الله غَفُورٌ رَّحِيمٌ

89. Ана шундан кейин тавба қилиб, ислоҳ қилганлар мустасно. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Тавба эшигини очиқ қўйишнинг ўзи Аллоҳнинг бандаларига бўлган улкан раҳматидир. Ожиз инсон билиб-билмай хатога йўл қўйса, кейин ўзига келиб, хатосига афсус қилса, марҳамат, тавба қилсин. Содир этган гуноҳидан қайтсин.
Лекин тавбага фақат оғиз билан гуноҳдан қайтганликни эълон қилиш ёки дилдан ўтказиш кифоя эмас. Балки тавбанинг ҳақиқий экани тавбадан кейин ўша гуноҳни қайтиб қилмаслик, яхши амалларни кўпроқ қилиш билан собит бўлади. Агар шундай қилсалар:
«Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
У ўша банданинг гуноҳларини мағфират қилади ва ўз раҳматига олади.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat