Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

кайсарлар

00:00 / 10.09.2011 | eski savollar | 572
хазрат сиз "зикр ахлидан суранг" 23 сонида бу хакда жавоб бергансиз лекин баъзи "карсарлар"ой битта саудия билан бизни 2соат фаркимиз халос деб узлари тугул бошкаларни рузаларини телефонда айтиб булса хам ,икки соат колган булса хам очтириб юборишяпди( буни чакимчилик деб тушунмайсиз деган умиддаман мусулмонлар тафрика булмасин деган умиддаман) интернетда астрономларни сайтини куриб чиксам бизда хеч кандай хато булмаган экан чунки ой 31дакуринган деган маълумотни берган,савол ;саудияда хам обсерватория борми ёки каердан улар бу хулосага келишади.юкоридаги "кайсарлар"га нима деб тушунтириш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қайсарларга илмингиз бўлмаганидан кейин жим юринг дейиш керак. Ҳар ўлка ўзи ойнинг янгиланишини ўзи белгилайди. Агар нотўғри белгиланса ҳам кўпчилик ихтилофга тушмаслиги учун ўшанга эргашиш керак. ҳеч ким улар қилган ишни тўғри демаган. Саудияда ҳам, бошқа ўлкаларда ҳам расадхоналар бор. Айнан ўша расадхоналар бу йилги Рамазон ҳайити ўз юртларида нотўғри белгиланганини айтишди. Ҳамма муфтийларига қарши чиқишди. Катта норозиликлар бўлди. Миср ва Саудия муфтийлари баёнот беришга мажбур бўлдилар. Уларни расадхонада турган қари одамларнинг кўз билан кўрдим деганига ишонганлари учун айблашди.- Энди сиз айтган “қайсарлар” билмай қилган бўлсалар ўз рўзаларини қазосини тутишлари керак. билиб қилган бўлсалар, олтмиш кун каффорот рўзаси тутадилар. Агар бировларга очтириб юборган бўлсалар, қиёматда жавобини берадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat