Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажосат кийимга тегса

21:31 / 29 октабрь | Xojiakbar | 772

Ассалому алайкум! Сийдикни тангадан кичикроқ томчиси кийимга тегса намоз ўқиса бўладими? Бир имом бўлмайди деди. Нажосат иккига бўлинади молнинг тезаги тангадан кичик бўлган холатда тегса намоз ўқиб бўлади, одамнинг сийдиги қандай кичикликда бўлишидан қатъий назар ўқиб бўлмайди деди. Шу тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сийдик чиқиши билан таҳорат кетади, оз кўпининг фарқи йўқ. Буни билсангиз керак. Сийдик чиқди, кийимга тангадан кичикроқ ҳажмда тегди, ўша ҳолатда таҳорат олиб намоз ўқиди. Шунда намоз адо бўлади. 

"Кифоя" китобидан иқтибос: 

Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.

Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat